Германияда давом этаётган XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Шамсиддин Қурбонов таэквондо WТ беллашувларида шоҳсупага кўтарилди.

Мусобақанинг бугунги кунги беллашувлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг -58 кг.вазн тоифасидаги вакили Шамсиддин Қурбонов дастлабки босқичда покистонлик Муҳаммад Тайябни 2:0, нимчорак финалда Туркия термаси аъзоси Энес Капланни 2:1 ва чорак финал босқичида япониялик Шоки Асадани 2:0 ҳисобида таслим этди ва делегациямиз ҳисобига бронза медалини тақдим этди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг айни дамдаги медаллари икки олтин, уч кумуш ва икки бронза, жами 7 тага етди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Универсиада-2025”: Шамсиддин Қурбонов бронза медали соҳиби