ХХ аср бошларида вужудга келган жадид адабиётининг, қолаверса, бугунги кун адабиётининг тараққиёти учун бошланғич нуқта – бу кўҳна мумтоз адабиёт эканлиги янгилик эмас. Адабиёт ва маданиятни тараққий эттириш учун унинг тарихига мурожаат этмоқ ва ундан ўрганмоқ зарур. Жадид адабиё тиўзигача бўлган мумтоз адабиёт анъаналарини ўзида жамлади, адабиёт тарихида асрлар оша давом этиб келаётган нафис тафаккур давомийлигини сақлаб қолди. Мумтоз адабиётимиз дурдоналарини ўрганиш, ўзлаштириш, асрлар оша ярқираб турган бу бойликларни давом эттириш орқали жадид адабиёти юксакликка кўтарилди, қудратли адабиётга айланди, унинг намояндалари эса улуғ маърифат фидойилари даржасига етишдилар.

Ўтган аср бошидаги жадидчилик ҳаракатининг фаол иштирокчиларидан бири, адиб ва мунаққид Вадуд Маҳмуд (1898-1976) ўз даврида мумтоз адабиётга холис муносабат билдириш билан бир қаторда бу адабиётнинг муҳим хусусиятларини ҳам белгилайди. Бу жиҳатдан мунаққиднинг “Навоийгача турк адабиёти”, “Алишер Навоий”, “Навоий учун”, “Фузулий Бағдодий”, “Турк адабиёти тарихи” каби мақолаларида мумтоз адабиётдаги энг улуғ сиймолар ижоди таҳлилга тортилади, туркий адабиётнинг ўзига хос жиҳатлари улуғланади.

Адабиёт майдонига Самарқанд адабий муҳити орқали 20-йиллар арафасида кириб келган Вадуд Маҳмуд бу жараёнга жуда фаол аралашади. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдуқодир Шакурий, Васлий, Сиддиқий Ажзий, Садриддин Айний, Ҳожи Муин, Абдурауф Фитрат ва Тамҳид Самарқандий сингари муҳаррир, шоир ва муаллимлар муҳитида тарбия топади, таълим олади, шаклланади. Унинг адабий-танқидий, публицистик мақолалари «Камбағаллар товуши», «Зарафшон», «Туркистон», «Инқилоб», «Маориф ва ўқитғувчи», «Ер юзи» каби газета ва журналларда «Вов», «В.М.», «Вадуд Маҳмудий», «Вадуд Маҳмуд ўғли» каби имзолар билан мунтазам нашр қилиниб турган. В. Маҳмуд мумтоз шарқ адабиёти намояндалари, мавжуд адабий жараён хусусида «Чўлпоннинг «Булоқлар»и» (1923), «Ҳинд ихтилолчилари» (1923), «Турк шоири Ажзий» (1924), «Адабий танқидга бир назар» (1924), «Алишер Навоий» (1925), «Фузулий Бағдодий» (1925) каби қатор қимматли мақолалар ёзган.

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони миллатпарвар жадидлардан бири Вадуд Маҳмудга бағишланади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/GSeEak0zk0E?si=nHDnsbEkaDmBdzeo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жадидлар — миллат қаҳрамонлари: Маҳмуд Пирмуҳаммад ўғли Вадуд Маҳмуд (+видео)