Бош мураббий Сергей Лебедев раҳбарлигидаги “FarDU” футбол жамоаси жорий мавсумдан бошлаб Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этмоқда. Шу муносабат билан айни кунларда жамоа уй ўйинларини ўтказадиган “FarDU” спорт мажмуасида замонавий талаблар асосида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси махсус ишчи гуруҳи томонидан мазкур спорт-соғломлаштириш мажмуасида ўрганиш ишлари олиб борилди. Таъкидлаш жоизки, делегация томонидан мажмуада амалга оширилаётган қурилиш ва янгилаш ишлари юқори баҳоланди.

Айни пайтда “FarDU” футбол жамоасининг Ўзбекистон Про-лигаси доирасидаги навбатдаги тур учрашувларини ўз майдонида қабул қилиши учун барча зарурий ишлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Уй ўйинларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида инфратузилмани яхшилаш, майдон ҳолатини талаб даражасига етказиш, томошабинлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзПФЛ делегацияси “FarDU” спорт мажмуасида амалга оширилаётган ишларни ижобий баҳолади