Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида самбо бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимиз вакиллари муваффақиятга эришди.
Муросасиз беллашувлар натижасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 8 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритди.
23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги халқаро турнир сарҳисобига кўра, 19 та медалга эга чиққан Шавкат Жўраев мураббийлигидаги ёш самбочиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин Тожикистон терма жамоасига насиб этди.
Т.Рўзиев, ЎзА