Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ваучер асосида янги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Фаол ҳаётга қадам” дастури йўлга қўйилди. Ушбу дастур доирасида 18 ёшдан катта бўлган, мустақил ҳаёт кечириш имконияти чекланган шахсларга ваучер асосида бепул ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда. Улар орасида уй шароитида парвариш ва ёрдам, овқатлантириш, гигиена қоидаларига ёрдам, психологик кўмак ва тюторлик хизматлари бор. Мирзо Улуғбек туманидаги “Нодирабегим” маҳалласида ташкил этилган ушбу маскан 9 нафар фуқарога мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 7 нафар ўзгалар парваришига муҳтож фуқарога хизмат кўрсатиб келмоқда. Масканда 5 нафар ходим фаолият юритмоқда, уларнинг барчаси олий тоифали, кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга мутахассислар ҳисобланади.

Маълумот ўрнида: Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади. Ваучер қиймати ҳукумат томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланади.

Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформаси орқали амалга оширилади. Қарорга кўра, ваучер қуйидагиларга берилади:

  • уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш ҳамда кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати учун:
  • Камбағал оилалар реестри, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олувчи шахс (оила)ларга;
  • шахсий ёрдамчи хизмати учун:
  • I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахсга;
  • кўзи ожизлик бўйича бирламчи ногиронлик белгиланган шахсга;
  • биринчи марта ногиронлар аравачасидан фойдаланиш белгиланган шахсга.

2025 йил 1 декабргача Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ҳузурида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахслар учун кичик ҳажмли оилавий уйлар ташкил этилади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/UcQXzg1zgOI?si=oF0KUJKt8Z_5oK0k" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фаол ҳаётга қадам” дастури амалда (+видео)