Кеча ижтимоий тармоқларда “Тонгги вақтда Навоий шаҳри ҳудудини чангсимон тутун қоплади”, деган хабарлар тарқалди. Аҳоли орасида эса бу вазият “Навоийазот”АЖ фаолияти билан боғлиқ, деган фикрлар пайдо бўлди. Ушбу хабарларга Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилди.

– Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг таҳлилий лабораторияси ҳамда “Навоийазот” АЖга қарашли Санитар лабораторияси билан жамият атрофидан таҳлил ишлари олиб борилди. Корхона атрофида атмосфера ҳавосининг таркиби ЭКОЛАБ (Газоанализатор) аппарати ёрдамида таҳлил ишлари амалга оширилди.

Жумладан, “Навоийазот” АЖ ва БХО атрофидан таҳлил ишлари олиб борилганда атмосфера таркибида аммиак 1,4 баробар ҳамда водород сульфиди 16,8 баробар меъёрдан юқорилиги аниқланди. Бундан ташқари, Навоий вилояти Гидрометеорология бошқармасининг таҳлилий лабораторияси томонидан олинган таҳлиллар натижасига кўра, 1-кузатув пости (Зулфия кўчаси)дан таҳлил ишлари олиб борилганда, углерод икки оксиди 1,04 маротаба, аммиак 1,1 баробар юқорилиги аниқланди. 2-кузатув пости (Меъморлар кўчаси)дан таҳлил ишлари олиб борилганда аммиак 1,2 баробар юқорилиги аниқланди.

Бугунги кунда “Навоийазот” АЖ ҳудудида текширувларни ўтказиш ва йўл қўйилаётган камчиликларга аниқлик киритиш мақсадида Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вакили билан келишилган ҳолда текширувларни ўтказиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тақдим этишга тайёрланмоқда.  

Ушбу ҳолат юзасидан “Навоийазот” томонидан ҳам расмий маълумот эълон қилинди.

– Корхона томонидан атмосферани ифлослантирувчи ташламалар миқдорининг меъёридан ошмаслигини назорат қилиш мақсадида 3-, 23-, 25-цехларга 3 дона автоматик газоанализатор, жамиятга қарашли санаторий-профилакторий ҳамда бошқарма ҳудудига 2 дона стационар постлар ўрнатилди ва бунга “Навоийазот” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан 6 миллиард 186 миллион сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, атмосферага манбалардан ташланувчи ташламаларни тутиб қолиш мақсадида 3-цех донадорлаш минорасига 1 дона, 23-цех донадорлаш минорасига 4 дона скрубберлар ўрнатилди.  

Корхона ҳудуди ва атрофини назорат қилиш мақсадида 500 тадан ортиқ замонавий кузатув камералари ўрнатилган. Ер сатҳидан 120 метр баландликдаги 10-15 км масофадаги жараённи яққол кўриш имкониятини берувчи камера тасвирларидан кўриш мумкинки, бугун ва 13 июль санасида атмосферанинг ифлосланишига сабаб бўлган ҳолат корхонага тааллуқли эмас.

Ғарбий ҳудуддан ҳавога кўтарилган чангсимон тутун шамол йўналиши бўйлаб корхона усти ва атрофидан ўтиб, кейин бутун шаҳарга тарқалган. Шундан келиб чиқиб, фуқаролардан атроф-муҳитнинг ифлосланишида корхонани айблаб, унинг нуфузига салбий таъсир этадиган ва асосланмаган айбловларни қўймасликларини сўраб қоламиз.

Хуллас, кеча қарийб 2 соатлар чамаси Навоий шаҳар ва қўшни ҳудудларда яшовчи аҳоли чангсимон тутундан нафас олишга мажбур бўлди. Айримларда эса бу ҳолат йўталга ҳам сабаб бўлган. Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг айтишича ўрганишлар олиб борилмоқда. Ўрганиш ишлари якуни билан қўшимча ахборот тақдим этилади.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий шаҳрини чангсимон тутун қоплади