Хитой шанба куни мамлакат жануби-ғарбидаги Тибет автоном туманида, Ярлунг-Цангпо дарёси қуйи оқимида умумий сармояси қарийб 1,2 триллион юань (тахминан 167,2 миллиард доллар) бўлган гидроэлектростанция қурилишини расман бошлади, дейилган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши сайтида берилган баёнотда.

Лойиҳа беш каскадли ГЭСдан иборат. Ишлаб чиқарилган энергия биринчи навбатда ташқи истеъмол, шунингдек Тибетнинг ўзида маҳаллий талабни қондириш учун етказиб берилади.

Ҳозир ер юзидаги энг улкан ГЭС ушбу мамлакат марказий қисмидаги Хубей провинцсиясида, Янцзи дарёсида жойлашган “Санься” (Уч дара) мажмуаси ҳисобланади. 2008 йил октябрда ишга тушган “Санься” 22,4 миллион киловатт қувватга эга.

Маҳаллий матбуот аввалроқ Тибетда бунёд қилиниши режалаштирилаётган янги ГЭСнинг қуввати 60 миллион киловаттни ташкил этиши, ишлаб чиқариладиган йиллик энергия 300 миллиард киловатт-соатга етишини ёзганди. Демак, янги иншоот “Санься” ГЭСидан қарийб уч баробар юқори қувватга эга бўлади.

Мазкур мега лойиҳа Ҳиндистон расмийларини хавотирга солмоқда. Январь ойи бошида ушбу давлат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандхир Жайсвал мазкур бунёдкорлик ташаббуси жараёни диққат билан кузатиб борилаётгани айтиб, Пекинни бундай иншоот қуришда Нью-Деҳли ва бошқа минтақалар манфаатини бузмасликка чақирган.

Узунлиги 1 700 метрга чўзилган Ярлунг-Цангпо дарёси Тибет жануби-ғарбидаги Кайлаш тоғи яқинидаги Жима Янгзонг музлигидан бошланиб, Ҳиндистондаги Синг дарёсига, сўнгра Брахмапутрага қуйилади, шундан сўнг Бангладешга етиб боради.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қурилишини бошлади