Тахмина Икромова “Универсиада-2025” ўйинларини 4 та медаль билан якунлади
Германия мезбонлигида ўтаётган XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг бадиий гимнастика баҳслари якунланди. Мусобақада мамлактимиз шарафини Тахмина Икромова муваффақиятли ҳимоя қилди.
Қувонарлиси, унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Тахмина Икромова ҳалқада ва тасмада машқ бажаришда олтин, булава ҳамда кўпкураш баҳсларида кумуш медалларини қўлга киритди.
Мазкур натижалардан сўнг, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони айни дамда 2 та олтин ҳамда 3 та кумуш медалга етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА