Юртимизда етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва ногирон болалар, шунингдек, зўравонликдан жабр кўргани сабабли оиласидан олинган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларини такомиллаштириш ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш мақсадида бир қанча зарурий вазифалар белгилаб берилган. Хусусан, жорий йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ташкил этилган пресс тур давомида Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган 1-Кичик ҳажмли болалар уйининг барча шарт - шароитлари ва имкониятлари билан яқиндан танишиш имкони бўлди.

Ҳозирги кунда бу ерда 9 нафар бола тарбияланмоқда. Улардан 7 нафарида турли хил тиббий ташхислар мавжуд (Даун синдроми, дисплазия, анемия, анатомик юрак нуқсонлари), 2 нафар бола эса соғлом ҳисобланади. Болаларнинг таълими ва тарбияси қуйидагича ташкил этилган, 3 нафар бола махсус боғчага боради, 3 нафар бола оммавий боғчага қабул қилинган, 3 нафар бола уй шароитида тарбияланмоқда.

Муассасада ҳар бир болага индивидуал ёндашув, меҳр ва ғамхўрлик асосида тарбия беришга алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, болаларнинг оила муҳитида улғайиши, оилавий қадриятлар руҳида тарбияланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Тарбиячилар болаларнинг индивидуал ривожланиш режалари ва интеграция дастурлари асосида таълим-тарбия ишларини олиб боради, шунингдек, ҳар бир боланинг қизиқиш ва қобилиятини инобатга олган ҳолда турли фаолиятлар билан шуғулланади.

Дарҳақиқат боланинг бегонаси бўлмайди деганлари, бугун давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз натижасини кўрсатаётгани қувонарли ҳол.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/uwG1S4541DY?si=dXEPiAaTKAWPfKSp" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кичик ҳажмли болалар уйи - оилага ўхшайди (+видео)