Футбол бўйича Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе полиция ходимларига 180 минг евродан кўп пора берганликда гумонланмоқда, деб хабар тарқатди “Figaro” газетаси.
“Canard Enchaîné” нашри томонидан бир кун олдин эълон қилинган Мбаппега қарши айблов “маъмурий тергов мавзуси"га айланган. Гап 2023 йил жамоани ҳимоя қилиш учун масъул мамлакат полицияси махсус гуруҳи (CRS)нинг беш ходимига берилган субсидия ҳақида бормоқда.
Миллий полиция бош инспекцияси (IGPN) Мбаппе томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига берилган беш дона чекни текширмоқда: тўрт полициячига 30 000 дан, уларнинг бошлиғига 60 000 - жами 180 000 евро. Терговда қайд этилганидек, ходим Камерунга шахсий сафари чоғида Килиан билан бирга бўлган.
Мбаппе ўз баёнотида Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этгани учун ажратилган мукофот пулини француз футболчилари хавфсизлигини таъминлаган уюшмалар ва жамоа аъзоларига берганини ёзган.
Футболчининг атрофидагилар таъкидлаганидек, “терма жамоадаги дебютидан бери Килиан ҳар доим ўзи олган барча мукофот пулларини хайрия қилиб келган”. Масалан, маблағнинг бир қисми “Premiers de Cordée” каби уюшмаларга, қолгани жамоага ҳамроҳлик қилувчи хавфсизлик ходимларига улашилган.
- Жаҳон чемпионатидан кейин барча ходимлар мукофот олишди, - дейди ҳужумчининг яқинлари. - Бу хайрия адолат руҳида, меҳнатни эътироф этган ҳолда, ҳеч қандай товон тўламасдан амалга оширилди.
С.Раҳимов, ЎзА