“BerNAMa” ахборот агентлиги Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси баёнотига таяниб, Малайзия туризм делегацияси юртимизга 3-9 июль кунлари амалга оширган ташриф тафсилотини ёритди.

Мамлакатимиз Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган бир ҳафталик ташриф доирасидаги тадбирларда ушбу давлатнинг 25 дан зиёд сайёҳлик агентлиги вакиллари иштирок этди.

Меҳмонлар Ислом цивилизацияси билан боғлиқ маданий мерос объектлари ва бошқа диққатга сазовор жойларни ўрганиш мақсадида Жиззах, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва пойтахтда бўлди. Уларга юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятига оид қатор тақдимотлар намойиш этилди. Ҳукуматдан бизнесга (G2B) ва бизнесдан бизнесга (B2B) форматида учрашувлар ўтказилди.

Сессиялар давомида сайёҳлик агентликлари ўртасидаги алоқаларни кучайтириш, диёримизга Малайзиядан сайёҳлар оқимини тезлаштириш орқали узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имконияти муҳокама қилинди.

Туризм глобаллашув давирда мамлакатлар иқтисодиётида муҳим тармоққа айланиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, бандлик таъминланиши, инфратузилма сифати ошишига муносиб ҳисса қўшмоқда. Шу билан бирга турли маданиятлар ўртасида бағрикенглик риштаси, дўстлик кўпригини мустаҳкамлашга имкон яратмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Дунёнинг икки хил минтақаси – Марказий Осиё ва Жануби-шарқий Осиёда жойлашган бу икки мамлакат ҳамкорлиги натижаси ўлароқ, ўзаро 30 кунлик визасиз режим жорий қилинган.

2024 йил Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири ўринбосари Хайрул Фирдавс Акбар Хон бошчилигидаги делегация Хива шаҳрида Ислом туризми вазирлари конференцияси XII сессиясида иштирок этди.

Умуман, давлатларимиз халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб, туризм соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириб келмоқда. Ўтган йил 21-23 ноябрь кунлари бўлиб ўтган 29-Тошкент халқаро туризм ярмаркасида ҳамокор юрт делегацияси туристик салоҳият акс этган стенд билан иштирок этди.

Анжуман давомида Малайзиянинг туристик салоҳияти кенг намойиш этилиши баробарида ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиладиган ҳужжатлар имзоланди, келишувларга эришилди. Ўзаро мажбуриятларни мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, 2023 йил Ўзбекистонга 4396 малайзиялик сайёҳ ташриф буюрган. 2024 йил бу рақам икки баробар ошиб, 9453 нафарга етди. Демак, малайзияликларда жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатида Ўзбекистонга қизиқиш тобора ортмоқда.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм – Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан бири