Жанубий Кореяда уч кундан бери давом этаётган кучли ёмғир оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, бир фуқаронинг тақдири номаълум, 5 000 дан кўп одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда "Yonhap" агентлиги хабар берган.

Жума куни об-ҳаво хизмати мамлакат бўйлаб кучли ёғин давом этишидан огоҳлантирди. Табиий ҳодисалар оқибатини юмшатиш ва хавфсизлик бўйича бош штаб маълумотига кўра, қурбонларнинг аксари мамлакатнинг марказий ва жанубий ҳудудлари, хусусан Жанубий Чхунгчхон провинциясида кузатилган.

Бугун тонгги соат 6.00 гача 13 шаҳар ва вилоятдан 5192 киши хавфсизлик нуқтаи назаридан уйини тарк этган.

Жами 496 давлат мулки ва 276 хусусий мулк объекти зарар кўрган. Жумладан, 328 йўлда тошқин қайд этилган, 30 дарё тўғони ўпирилган.

Икки йўловчи пароми йўналиши тўхтатилиб, етти асосий йўналишда поезд ҳаракати чекланган.

Жами 45 ҳудуд электр таъминотидан узилган, 36 манзилда вазият ўнгланган, қолганларида тиклаш жараёни давом этяпти.

Ҳукумат кучли ёмғир туфайли етказилган зарар кўлами ортаётгани сабабли пайшанба куни об-ҳаво билан боғлиқ огоҳлантириш даражасини энг юқори даражага кўтарди.

Шунингдек, штаб фавқулодда вазиятда ҳаракатланиш тизими энг фаол даражасини эълон қилди, барча тегишли вазирлик, идораларни табиий офатга тўлиқ тайёр туришга сафарбар этди.

Корея метеорология бошқармаси пайшанба ва жума кунлари жанубдаги Кванжу, Пусан ва Ульсан шаҳарларида қўшимча 100-200 мм, марказий Чхунгчхон ва Шимолий Чолла музофоти, шунингдек Тегу ва Шимолий Кёнсан провинциясида 50-150 мм ёмғир ёғишини башорат қилмоқда.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Кореяда кучли ёмғир 4 кишини ҳаётдан олиб кетди