Швециянинг Гётеборг шаҳрида футбол бўйича “Gothia Special Olympics Trophy – 2025” бутунжаҳон ёшлар кубогида дунёнинг 25 та давлатидан махсус Олимпиада терма жамоалари иштирок этди.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу мусобақада Ўзбекистон Махсус Олимпиада миллий терма жамоаси таркибидан 78-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда таҳсил олаётган ўқувчилар ўрин олди. Улар гуруҳ босқичида 12 очко тўплаб, финалда Италия термаси билан рақобатлашди. Ушбу учрашувда футболчиларимиз  2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринга эга чиқди.

Шунингдек, мусобақанинг қизлар ўртасидаги баҳсларида финалга қадар етиб борган терма жамоамиз сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида Германия термасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва “Gothia Special Olympics Trophy – 2025” кубогининг вице-чемпионига айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Махсус Олимпиада миллий терма жамоаси дунёда тенгсиз бўлди