“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Янгиҳаёт туманида жойлашган 330-сонли умумтаълим мактабида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари ва курсантлари томонидан “Долзарб 90 кун” лойиҳаси ҳамда “Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” тадбирлари доирасида навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди.

Ўқитувчи ва ўқувчиларга фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби, ёш болалар шўхликлари натижасида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёзги мавсумда белгиланган жойларда чўмилиш қоидалари бўйича зарур тушунчалар ва маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар ёнғин-қутқарув хизматида фойдаланиладиган техникалар, асбоб-анжомлар шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийим-бошларни ўзлари кийиб кўрди. 

Арқон тортиш мусобақалари ва курсантларнинг қўл жанги бўйича намойишлари ўқувчи-ёшларнинг қутқарувчилик касбига бўлган қизиқишларини янада орттириб, ўзгача таассурот қолдирди.

Тадбир якунида болажонларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/mMA7Ih7sAyU" title="“Dolzarb 90 kun” doirasida tadbirlar davom etmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Гулноза Бобоева, Анвархўжа Аҳмедов (монтаж), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Долзарб 90 кун” доирасида тадбирлар давом этмоқда (+видео) 