Ўзбекистон – ижтимоий давлат. Барча қилинаётган ишлар, ислоҳотлар энг аввало халқ манфаатлари, турмуш фаровонлигини ошириш учун амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2021 йил бошланган “Ташаббусли бюджет” жараёнлари бугунги кунга келиб тубдан ўзгарди ва шундай адолатли механизм шакллантирилдики бу орқали барча ҳудудлар аҳолиси эндиликда ундан баҳраманд бўлмоқда. Эътиборлиси, унинг бюджети йилдан-йилга ошиб боряпти ва фуқароларни узоқ йиллар мобайнида қийнаб келган кўплаб масалалар тез фурсатларда ҳал этиб берилмоқда.

Шу ва “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йил иккинчи мавсумда киритилаётган ўзгаришлар, таклиф қилинаётган лойиҳалар ва овоз бериш тартиблари хусусида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги етакчи мутахассиси Улуғбек Чориев билан суҳбатлашдик. 

- Айтингчи бу йилги “Ташаббусли бюджет”га қандай янгиликлар киритилди?   

- Ташаббусли бюджет жараёнларининг 2025 йил 2 мавсумига 15 июль кунидан старт берилди. 15 июлдан 3 август кунига қадар таклиф бериш босиқичи бўлади. 4 августдан 8 август кунига қадар саралаш босқичи. Бунда туман ва шаҳарларда ташкил қилинган ишчи гуруҳлардан келиб тушган лойиҳалар саралашдан ўтказилади. Яъни, низом талабларига кўра берилган критериялар мавжуд ва ушбу талабларга кўра умумжамоага тегишли объектлар: ички йўлларни таъмирлаш, оқова сув ва газ таъминоти, ичимлик суви, ижтимоий соҳа иншоотларини таъмирлаш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш, йўллар ва шу кабилар саралаб олинади. 

Бу ерда лойиҳаларни амалга ошириш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошиб кетмаслиги лозим. Бу 1.5 млрд сўмни ташкил этади. Демак, ҳар бир лойиҳанинг максимал қиймати 1.5 млрд сўм бўлади.  

Ундан кейин тарғибот кунлари қўшилган. 19-21 август кунлари саралаш босқичидан овоз бериш босқичига ўтказилган лойиҳалар фуқаролар томонидан овоз бериш учун тарғиб қилинади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5nF5G57fWv4" title="Bu yil “Tashabbusli budjet”da nima o‘zgardi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Ёқубжон Мелибоев, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу йил “Ташаббусли бюджет”да нима ўзгарди? (+видео)