Тарихда илк бор Ўзбекистон халқаро Wiki Lоvеs Folklore фототанлови доирасида маҳаллий ахборот кампанияси ташкилотчиси сифатида иштирок этди. Ушбу ташаббус ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиячилар гуруҳи томонидан амалга оширилди ва мамлакатнинг номоддий маданий меросини рақамли шаклда сақлаб қолиш ҳамда тарғиб қилиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Танлов давомида Ўзбекистондан иштирокчилар Wikimedia Commons эркин омборига 936 та сурат юкладилар. Барча суратлар халқ оғзаки ижоди ва маданиятига бағишланган бўлиб, қуйидаги мавзуларни қамраб олди:

– миллий кийимлар,

– анъанавий байрамлар,

– халқ ҳунармандчилиги,

– мусиқий ва рақс маросимлари.

Юкланган суратлар орасида миллий либосдаги аёллар портретлари, анъанавий тўй саҳналари, устахоналар ва фестивал кадрлари бор.

Маҳаллий кампания баҳолаш босқичини ўз ичига олмаган бўлса-да, Ўзбекистон иштирокчиларининг ишлари халқаро миқёсда эътироф этилди:

Бухорода олинган сурат танловнинг жаҳон бўйича энг яхши 10 фотосурати қаторига кирди.

Миллий либосдаги аёл сурати эса “Эътиборга лойиқ суратлар” ( Honorable Mentions) тоифасига киритилди.

Бу натижалар — маданий контентни ҳужжатлаштириш ва уни глобал миқёсда тарқатиш борасида маҳаллий ҳамжамиятнинг ютуғи сифатида баҳоланди.

Маҳаллий кампания мукофотлаш ёки миллий ҳакамлар ҳайъатини кўзда тутмаган, балки иштирокчиларни рағбатлантириш, ёрдам кўрсатиш ва жараёнга жалб қилишга йўналтирилган эди.

Кампания мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олди ва бу Ўзбекистон маданиятига оид визуал контент атрофида илк кенг кўламли ҳаракатга айланди.

Ташаббус ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиячилар гуруҳи томонидан ташкил этилиб, глобал вики-ҳамжамият ва ҳар йили ўтказиладиган Wiki Loves Folklore халқаро лойиҳаси кўмагида амалга оширилди. Танловнинг асосий мақсади — турли халқларнинг фольклор ва маданий анъаналарини рақамли тарзда ҳужжатлаштиришдир.

Ташкилотчилар 2026-йилда бўлиб ўтадиган Wiki Loves Folklore танловида ҳам иштирок этишни режалаштирмоқда. Келгуси мақсад — иштирокчилар доирасини кенгайтириш ва суратлар географиясини янада бойитишдир.

"Бу шунчаки танлов эмас. Бу — маданиятимизни сақлаб қолиш, уни бутун дунё ва келажак авлодлар учун очиқ қилиш имкониятидир", — дейди ташкилотчилар.

Суратлар Wikimedia Commons платформасида эркин лицензиялар остида мавжуд.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон биринчи бор Wiki Lоvеs Folklore 2025 доирасида маҳаллий кампанияни ўтказди