ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида ҳам 2025/2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул бўйича тест синовлари ўтказилмоқда. Ушбу муҳим жараён белгиланган тартиб ва талаблар асосида ташкил этилиши назоратда.  

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вилоят бўлими томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилги қабулда жами 17 минг 484 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 17 минг 42 нафари жорий йилги тест синовларида иштирок этиши кутилмоқда. Қолган 60 нафари миллий ёки хорижий сертификат асосида танловда иштирок этадиган, тўғридан-тўғри тавсия этиладиган ҳарбий хизматчилар фарзандлари ва Президент мактаблари битирувчилари ҳисобланади.

[gallery-24351]

– Тест синовлари вилоят бўйича 6 та бинода, жумладан, Термиз шаҳрида 2 та ва Денов туманида 4 та бинода бўлиб ўтмоқда, – дейди агентликнинг Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Ёқубжон Каримов. – Абитуриентлар учун қулай, хавфсиз ва шаффоф муҳит яратилган. Тест синовлари ҳар куни икки сменада — соат 08:00 дан 11:00 гача ва 15:00 дан 18:00 гача ташкил этилмоқда.  

Термиз шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят бўлими биносида ҳар бир сменада 1 минг 140 нафар, бир кунда эса 2 минг 280 нафар абитуриент имтиҳон топширмоқда.

Синовларнинг адолатли ва ошкора ўтишини таъминлаш мақсадида имтиҳон бинолари видеокузатув тизимлари билан тўлиқ жиҳозланган.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тест синовларининг адолатли ва ошкора ўтиши таъминланган