ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидан келган 7–14 ёшдаги 101 нафар ўғил-қиз Термиз темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Абдукарим Аҳмедов  ва бошқалар ўқувчи-ёшларнинг ёзги соғломлаштириш мавсумини юксак савияда ўтказиш, ҳар бир бола мароқли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш йўлида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтди.

[gallery-24337]

Жумладан, бир неча йилдирки, тахиатошлик болаларнинг ёзги таътил даврида Шеробод туманидаги “Бешбулоқ” болалар оромгоҳида дам олиши анъанага айланди. Бу галги ташриф ҳам ана шу анъананинг изчил давоми бўлди.

Болажонлар аввал Термиз шаҳридаги “Амударё” оромгоҳида меҳмон бўлдилар. Улар оромгоҳдаги шароитлар билан яқиндан танишиб, тенгдошлари билан суҳбатлашдилар. Шундан сўнг “Бешбулоқ” оромгоҳига йўл олишди.  

Тахиатошлик болалар “Бешбулоқ”да 12 кунни унутилмас таассуротлар билан ўтказиши учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонлик болалар “Бешбулоқ”да дам олмоқда