Охирги йиллар озиқ-овқат хавфсизлигини ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашда аграр соҳада аҳолининг ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда. Бу орқали олис манзилларда ҳам ўзини ўзи банд қилаётганларнинг даромадлари оширилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кенгаймоқда.

Айниқса, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Илгари ўз томорқаси бўлса ҳам бозорма-бозор сабзавот харид қилганлар, эндиликда етиштирилган маҳсулотлар маҳаллаларнинг ички эҳтиёжларини таъминлаяпти. 

Президентимизнинг 2021 йил 15 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластерлар ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига асосан бу йил Ўрта Чирчиқ туманида жами 3 минг 102 гектар ер майдонда сабзавот экинлари етиштирилмоқда. Шундан, 569 гектар пиёз, 1 минг 4 гектар картошка, 72 гектар помидор ҳосилидир. 

[gallery-24317]

Бундан ташқари, 115,4 гектар жойда иссиқхона мавжуд. Бу ҳудудда йиллик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 триллион 602 миллиард сўмни ташкил этади. Тошкент денгизи бўйида жойлашган “Ўртабўз” маҳалла фуқаролар йиғинининг асосий драйвери ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришдир. 

Бу ердаги 230 та хонадон эгалари ўз ерлари ва томорқасида помидор, бодринг, булғори қалампири, пиёз, бақлажон каби сабзавотлар парваришлашга алоҳида эътибор қаратган. Уларнинг боғлари, ташкил қилган иссиқхоналарида пишиб етилган мева-сабзавотларнинг бозори чаққон. 

Улардан бири томорқачи деҳқон Муҳиддин Худойбердиев ўзига тегишли 20 сотих ерига эрта баҳорда 8 минг туп пушти помидор кўчатини эккан эди. Охирги 3 ҳафтадан буён ҳар теримда 1-1,5 тонна ҳосил йиғиб, ички ва пойтахт бозорларига улгуржи нархларда топширмоқда. 

– Шу кунларда далаларимизда сабзавотлар пишиб етилган, – дейди М.Худойбердиев. – Биз ҳам ёзнинг жазирамасидан кўчатларни сақлаш учун соя қилувчи махсус тўрлардан фойдаланяпмиз. Етиштирган ҳосилни ўртача бозор нархида 5 минг сўмдан сотамиз. Бироқ, меҳнати ўзига яраша қийин. Шунақа бўлса ҳам қатор оралаб юрганимда қизариб пишган помидорни кўриб завқланаман. Шу иш ортидан фарзандларим, келиним, невараларим ўзини ўзи банд қилган. Даромадимиз ҳам шунга яраша яхши. 

Юртимизда ҳозир авжи пишиқчилик пайти. Далалар қуёш тобида етилган сабзавотларга тўла ва пешма-пеш бозорга чиқарилмоқда. Маҳсулот нархлари ҳам анча арзонлашган, бу эса қанчадан-қанча хонадонларга ризқ бўлиб кириб боради. Айнан шу саъй-ҳаракатларда томорқа эгалари, далалардаги деҳқонларнинг ўрни каттадир. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/qOq6yBSLD8Y?si=HQ7Nu07fNBswRTB9" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Мусаев, А.Алижонов(сурат +видео),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқоннинг кўзи қувнайдиган палла келди (+видео)