АҚШда суд Илон Маскга тегишли Tesla компаниясига қарши даъвони кўриб чиқишни бошлади. Корпорацияга автопилот режимида ҳаракатланган автомобилда ҳалок бўлган аёл сабаб даъво қўзғатилган. Манбага кўра, гап 2019 йилда содир бўлган ҳодиса ҳақида кетмоқда. 20 ёшли қиз Tesla электромобилида автоҳалокатга учраб ҳалок бўлган. Автомобиль автопилот режимида ҳаракатланаётган пайтда тўхтаб турган фургонни “кўрмай қолган” ва катта тезликда унга урилган. Суд ушбу фожиа учун ким айбдорлигини аниқлайди — энг хавфсиз электромобиль ишлаб чиқаришини даъво қиладиган Tesla компаниясими ёки мобил телефонини тушириб юборган ҳайдовчи? Маск компанияси ўз баёнотида “авария автопилот тизими билан мутлақо боғлиқ эмас”лигини таъкидлaмоқда.

Исроил кучлари қамалда қолган Ғазони бомбардимон қилишда давом этмоқда. 14 июль куни секторга қилинган ҳужумлар оқибатида 78 фаластинлик ҳалок бўлди. Wафа агентлигига кўра, Исроилнинг Рафаҳдаги ёрдам тарқатиш пунктига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган. Шу билан, Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Ғазо гуманитар жамғармаси ёрдам марказларида ҳалок бўлган фаластинликларнинг сони 838 нафарга етган.

Россия Транспорт вазирлиги 14 июль куни Москва ва Пхеньян ўртасида илк бор 27 июлдан бошлаб тўғридан тўғри парвозлар амалга оширилишини маълум қилди. Nordwind Airlines авиакомпанияси ҳар ойда битта рейсни амалга оширади, парвоз вақти эса тахминан 8 соатни ташкил этади. Қарор “Росавиация” томонидан икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш маъқулланганидан сўнг қабул қилинган.

Украина билан урушда 2025 йилнинг бошидан бери Россиянинг 100 мингдан ортиқ аскари ҳалок бўлган. Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте 14 июль, душанба куни Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашув чоғида маълум қилди.

“Биз бу масалада келишувга анча олдин эришишимиз керак эди. Аммо (уруш) ҳамон давом этмоқда. Ҳар кеча одамлар ҳалок бўлмоқда. Кўплаб рус аскарлари ҳам, украиналиклар ҳам ўляпти”, деди АҚШ президенти.

Пентагон Илон Маскнинг сунъий интеллект чатботи Grok’дан фойдаланиш учун 200 миллион долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда BBC хабар берди. Маскнинг хAI компанияси томонидан 14 июль куни эълон қилинган ушбу шартнома “Grok ҳукумат учун” дастурининг бир қисми ҳисобланади. АҚШ Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, ҳукумат сунъий интеллект воситаларидан кенгроқ фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Clshil-YjEs" title="Tesla kompaniyasi avtopilot tizimi bilan bog‘liq o‘lim bo‘yicha sudlanadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест (+видео)