Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни қабул қилди.
Дастлаб вазиримиз Хитой етакчисига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини етказди.
Томонлар савдо, транспорт ўзаро боғлиқлик ва маданий алмашинув каби муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Изчил ривожланиш, минтақавий барқарорлик ва умумий фаровонликни таъминлаш мақсадида ШҲТ доирасида ҳар томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлик тасдиқланди.
ЎзА