Тест синовлари – абитуриент ҳаётидаги ҳал қилувчи қадам. Бу фақат имтиҳон эмас – келажак сари ташланган дадил қадам, орзу ва мақсадлар синови.

Жорий йилги тест синовлари юртимиз бўйлаб 65 та йирик бинода, икки сменада ташкил этилмоқда. Ҳар куни 70 мингдан ортиқ абитуриент ушбу муҳим жараёнда иштирок этмоқда.

Пойтахтимизда жойлашган “Ўзэкспомарказ” республика бўйича энг йирик тест объектларидан бири саналади. Бу ердаги қамров бошқа барча ҳудудлардан кенг.

Синовларнинг шаффоф, адолатли ва холис ўтиши учун барча зарур ташкилий ва техник чоралар кўрилган. Юзни таниш тизими, хавфсизлик назорати, онлайн кузатув имкониятлари – барчаси тиниқ ва ишончли муҳит яратишга қаратилган.

Ота-оналар учун ҳам барча шароит яратилган. Улар фарзандларининг тест жараёнларини махсус катта мониторлар орқали онлайн тарзда кузатиб бориш имкониятига эга.

Статистикага кўра, имтиҳонларда иштирок этаётган абитуриентларнинг 53,8 фоизи – яъни 361 019 нафарини қизлар, 46,2 фоизи – 310 378 нафарини ўғил болалар ташкил этмоқда.

Имтиҳонлар нафақат билимни, балки ирода ва интизомни ҳам синайди. Бу – ҳар бир ёшнинг орзу сари илк қадами. Биз эса уларга омад тилаймиз.

Тест жараёнлари тафсилотлари билан ЎзАнинг YouTube тармоғида танишишингиз мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/p-Y3WMvpZg8" title="Test sinovlari jarayonidan maxsus reportaj" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, Жавоҳир Тошхўжаев, Анвархўжа АҲМЕДОВ (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тест синовлари жараёнидан махсус репортаж (+видео)