Инвестиция ҳар бир мамлакат тараққиётини таъминлаб берувчи устунларидан бири. Ўзбекистоннинг 2025 йил I ярим йиллик якуни бўйича кутилаётган дастлабки макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинди. Унда йил бошидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми дастлабки маълумотларга кўра 265.2 трлн сўмга (ўсиш 108.3%), уларнинг 71 фоизини хорижий инвестициялар ташкил этгани маълум қилинди.
Мамлакатимзга ўтган 6 ойда 18.7 млрд долларлик хорижий инвестиция киритилди. Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар — 16.7 млрд доллар, давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар — 2 млрд долларни ташкил этди. Шу билан бирга, бюджет ҳисобидан инвестицияларни молиялаштиришга ажратилган маблағ 34.6 фоизга ошди (13.3 трлн сўм).
Албатта юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, барча соҳаларда иқтисодий ўсиш таъминлаб келинаётгани, валютамиз барқарорлиги, пул-кредит сиёсати ва бошқа муҳим омиллар инвестиция кўрсаткичларига ижобий таъсир этгани экспертлар ва иқтисодчи олимлар томонидан эътироф этилмоқда. Шу ва сармояларнинг қайси соҳаларга киритилаётгани хусусида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бўлим бошлиғи Аҳрор Холмирзаев билан суҳбатлашдик.
- Айтингчи 6 ойликдаги бу йилги инвестициялар кўпроқ қайси соҳалар ҳиссасига тўғри келди? Қайси ҳудудлар кўпроқ ўзларига сармоядорларни жалб эта олди?
- 6 ойлик даврда ўтган йилга қараганда нафақат 38 фоизлик ўсиш, балки режани 116 фоиз ортиғи билан бажардик. Биз учун энг муҳим бўлган энергетика соҳасига бугунги кунда инвестициялар жалб қилиш юқори кўрсаткичлар билан (106%) режа бажарилган. Бундан ташқари автомобиль йўллари, соғлиқни сақлаш ва шу каби соҳаларга инвестициялар ҳажми кўпайди. Ундан ташқари тоғ-кон, геология соҳасига ҳам қизиқиш жуда юқори. Ўзбекистонимизда табиий бойликлар кўп. Хорижий инвесторларнинг бу табиий бойликларни қазиб олиш ва қайта ишлашга бўлган қизиқишлари ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Бундан ташқари енгил саноат соҳасига, айнан тўқимачилик тармоғига инвесициялар киритишга бўлган қизиқиш юқори бўлди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KPSd5Wy_IFw" title="Mamlakatimizga investitsiya oqimi ko‘paydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА