Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Cўнгги йилларда таълим соҳасида мактабдан ташқари таълим тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш, ёшларнинг таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда болаларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт йўналишида мактабдан ташқари таълим фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирда аксарият ўқув марказлари, ахборот-кутубхона ва соғломлаштириш муассасаларида катта ёшдагиларга ҳам таълим бериб келинмоқда. Бу эса, албатта, катта ёшдаги фуқароларнинг ҳам бундай масканлардан фойдаланишлари учун аниқ ҳуқуқий асосларни яратиш ва уларни мустаҳкамлашни талаб этмоқда.

[gallery-24322]

Қонун лойиҳасида қўшимча таълим нафақат болалар, балки катта ёшдагиларнинг ҳам ижодий қобилиятларини шакллантириш ва касбий кўникмаларини ривожлантириш, интеллектуал ва жисмоний такомиллашувга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қондириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, саломатликни мустаҳкамлаш ва бўш вақтларини самарали ташкил этишга қаратилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Мазкур қонунларда “мактабдан ташқари” атамаси “қўшимча таълим”га алмаштирилмоқда. “Таълим тўғрисида”ги Қонунда қўшимча таълим болалар учун таълим ва катта ёшдагилар учун қўшимча таълим турларига ажратилмоқда. Ҳужжат болалар ва катта ёшдагиларнинг ижодий қобилиятларини шакллантириш, касбий кўникмаларини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадларини назарда тутмоқда.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

***

Бугунги кунда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бозорда тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш доирасида қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келмоқда.

Шу мақсадда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан Солиқ ва Фуқаролик кодекслари ҳамда 3 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, тадбиркорлик субъектларини тугатиш учун амалдаги 3 йил ичида фаолиятини тикламаганлик талаби 1 йилга қисқартирилиб, солиқ органининг ташаббуси билан рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, юқори технологиялар асосида маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига фойда солиғи ва мол-мулк солиғидан имтиёз берилиши назарда тутилмоқда.

Ҳудудий яйлов хўжаликларининг доимий фойдаланишдаги яйлов ерлари ер солиғидан озод қилинмоқда.

Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилган шахсларни солиққа тортишга оид қонун ҳужжатларидаги номувофиқлик ҳолатларини бартараф этиш, енгил саноат ва хизматлар соҳасини, ипотека бозори ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва креатив паркнинг резидентларини қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ имтиёзларини тақдим этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Халқ вакиллари фикрича, конун лойиҳаси тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган.

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

***

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими ҳамда жамоат тартибини сақлаш соҳасига оид қонун лойиҳаси ялпи мажлис кун тартибидаги навбатдаги масала бўлди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, криминоген вазият оғир маҳаллаларда ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт профилактика қилиш мақсадида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти такомиллаштирилиб, профилактика бош ва кичик инспектори лавозимлари жорий этилган. Бироқ ички ишлар органлари тизимидаги ишларни кўриш ва чораларни қўллаш ваколати фақат маҳалладаги профилактика инспекторларига берилган бўлиб, бундай ваколат ҳуқуқ-тартибот масканлардаги бош ва кичик инспекторларида мавжуд эмас.

Шу боис ушбу қонун лойиҳаси билан ҳуқуқ-тартибот масканларидаги ушбу инспекторларга маъмурий ишларни кўриш ва чораларни қўллаш ваколати берилмоқда.

Бундан ташқари, ҳозирда ички ишлар органларининг патрул-пост хизмати инспекторларига аниқланган айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштириш ваколати берилган бўлса-да, ушбу маъмурий баённомалар юзасидан чораларни қўллаш ваколати тизимдаги бошқа мансабдор шахсларга, жумладан иш юкламаси катта бўлган туман (шаҳар) ички ишлар бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари, транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари бошлиқлари ҳамда профилактика инспекторларига юклатилган. Бу эса маълум иш бўйича қарор қабул қилинишида фуқароларнинг ортиқча вақт сарфлашига сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, мазкур қонун лойиҳаси билан патрул-пост хизматининг мансабдор шахслари томонидан тузилган маъмурий баённомаларни кўриб чиқиш ваколати уларнинг раҳбариятига ҳам берилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини оширишни назарда тутмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

***

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ташаббуси билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. Абдуҳакимовга жўнатилган парламент сўровида чиқинди полигонларини мақбуллаштириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳамда утилизация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш сўралган эди.

Вазир томонидан парламент сўровига йўлланган жавоб Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилди. Унда келтирилишича, мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича самарали тизимни яратиш мақсадида қабул қилинган «2019 – 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси»га мувофиқ, 2019 – 2024 йилларда жами 48 та маиший чиқинди полигони рекультивация қилиниб, ёпилган.

Парламент сўровига келган жавобда қайд этилганидек, жорий йилда 18 та қаттиқ маиший чиқинди полигонини рекультивация қилиш ва тупроқ билан ёпиш кўзда тутилган. 2025 – 2027 йилларда кунига 14 минг тонна чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга заводларни ишга тушириш режалаштирилган.

Шу билан бирга, муҳокамалар чоғида депутатлар томонидан юқоридаги Стратегияда белгиланган айрим вазифаларнинг ижросини таъминлашда муддатидан кечикиш ҳолатлари мавжудлигига эътироз билдирилди. Вазирлик бу борадаги ишларни янада жадаллаштириши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Мажлисда атроф-муҳитни муҳфоза қилиш, аҳолининг саломатлигини асраш, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш масалалари депутатлар корпусининг доимий эътиборида экани алоҳида қайд этилди. Ўз навбатида, кун тартибидаги ушбу долзарб масала юзасидан келгусида ҳам таъсирчан парламент назорати олиб борилиши маълум қилинди.

Парламент сўровига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг жавоби юзасидан Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Н.Насриев,

Р.Назарматов(сурат)

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланмоқда