Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И Пекинда Мальта Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва туризм вазири Ян Борг билан учрашди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ маълум қилган.

Мулоқот чоғида Ван И икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни савдо, туризм ва таълим соҳаларида янада мустаҳкамлаш лозимлигини қайд этган.

Шунингдек, Хитой ва Европа Иттифоқи муносабатида томонлар бир-бирини “рақобатчи эмас, ҳамкор” сифатида кўриши кераклигини таъкидлаб, мулоқот ва шерикликни кенгайтиришга чақирган.

Ўз навбатида Ян Борг ҳам муайян келишмовчиликлар “мулоқот ва маслаҳат” орқали ҳал этилишига ишонч билдирган.

Дипломатик муносабат ўрнатганига 50 йил тўлган ХХР ва ЕИ тез орада олий даражали учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Тадбир Хитойда июль ойи охирги ҳафтасида бўлиб ўтади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ван И: Хитой ва ЕИ бир-бирига рақиб эмас, ҳамкор бўлиши керак