Россия Федерация пойтахти Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва БРИКС давлатлари вакиллари ўртасида шахмат бўйича ўтказилган суперфинал ўйинларида мамлакатимиз вакиллари муносиб натижаларни қайд этди.
ШҲТ ва БРИКС давлатларининг маҳоратли ёш шахматчилари қатнашган мазкур турнирнинг “А” гуруҳида Ўзбекистон чемпиони, 8 ёшгача бўлганлар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби Фазлиддин Фарҳодов, “Б” гуруҳида стандарт ва рапид йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпиони, Ғарбий Осиё чемпиони Ҳуснорахон Ҳуснитдинова мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди.
Қизиқарли кечган баҳсларда ҳамюртимиз Ҳ.Ҳуснитдинова 2013–2015-йилларда туғилганлар орасида 9 имкониятдан 6.5 очко жамғариб, 1-ўринни, 2016 йил ва ундан кичиклар гуруҳида 9 имкониятдан 7 очко тўплаган Фазлиддин Фарҳодов 3-ўринни эгаллади.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА