Ҳиндистонда 12 июнь куни содир бўлган “Air India” самолёти ҳалокати бўйича дастлабки тергов хулосаси эълон қилинди. Маълум бўлишича, парвоз вақтида двигателларга ёнилғи узатилиши тўхтаб қолган. Самолёт ҳавога кўтарилгандан сўнг, дарҳол пастга қулаган. Ҳодиса оқибатида 260 киши ҳалок бўлган.

Мамлакат Авиация ҳодисаларини тергов қилиш бюроси “Boeing 787 Dreamliner” бошқарув пультидаги ёнилғи бериш тугмаси “Run”дан “CUTOFF” ҳолатига ўтказилган. Натижада двигателлар ишлашдан тўхтаган. Овоз ёзувида учувчилар бу ишни ким қилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги суҳбат сақланиб қолган. Дарвоқе, тугмалар фақат қўлда ҳаракатлантирилади, автоматик ўзгариши, деярли, имконсиз.

Лондон томон 242 йўловчи ва экипаж аъзолари билан парвоз қилаётган мазкур учоқда 169 ҳиндистонлик, 53 британиялик, 7 нафар португалиялик ва биргина канадалик бор эди. Фожиа туфайли самолёт келиб урилган тиббиёт коллежи ётоқхонасида ҳам талафот юз берган.

“Air India” компанияси фожиадан азият чекканларга ҳамдардлик билдириб, тергов билан тўлиқ ҳамкорлик қилишини таъкидлади. Марҳумларнинг яқинлари эса адолатли текширув ўтказиш ва бундай ҳолатлар такрорланмаслигига эришиш зарурлигини талаб қилмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Air India” ҳалокати: Самолётда ёнилғи тугаб қолганмиди?