Фейсбук ижтимоий тармоғида Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи ижтимоий тармоқ фаоли Алишер Маъдиев (исм-шариф ўзгартирилди) га тегишлилиги айтилаётган ва номақбул сўзлар акс этган аудио хабар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ушбу аудио бўйича расмий муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, аудио ёзув фоноскопик экспертизага юборилиб, унинг ҳақиқийлиги ўрганилмоқда.

Аҳоли орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолатда айрим шахсларнинг шаънига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатилгани сабабли суриштирув натижалари бўйича жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади, дейилган муносабатда.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бирон фуқарога "ишончли вакил" мақоми бермагани ва бундай тартиб амалдаги қонунчиликда мавжуд эмаслиги маълум қилинган. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий тармоқда тарқалган аудио юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланди