Долзарб мавзу

Мамлакатимизда сўнгги йилларда халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланмоқда.

Албатта, инсон боласи борки, ҳаётда орзу-ҳавас билан яшайди. Айниқса, ўғил-қизининг бўйи етгани сари уларни ўқитади, олийгоҳни тамомлагач, ишга киришга кўмаклашади. Ўғлига данғиллатиб тўй бергиси, қизи бўлса яхши жойга катта тўй қилиб узатгиси келади. “Тўй қилсам, элга ош берсам”, деган тилакни ҳамма инсон ният қилади.

Ажинарлиси шундаки, юртимизда турмуш қуриш, тўй қилиш каби хайрли ишлар кўп ҳолларда ўз табиий моҳиятидан узоқлашиб, дабдабали ва ортиқча зийнатга берилиб кетиш ҳолатлари бугунги замон тили билан айтганда трендга чиқди. Сўнгги йилларда  тўйми, азами ва бошқа ўйлаб топаётган  маросимларимизни   ўтказишда бўлар-бўлмас ортиқча сарф-харажатлар, нафсига берилиш   иллати кучайиб борса бордики асло сўнмади.

Катта ресторанлар, юзлаб меҳмонлар, қимматбаҳо тўй либослари, ижарага олинган машиналар, махсус фото ва видео сессиялар – буларнинг барчаси ёш оилаларни турмуш бошламоқчи бўлган пайтидаёқ мураккаб молиявий тўсиқлар остида қолдирмоқда. Тўйнинг эртасигаёқ олинган қарзларни узиш, молиявий юкни кўтаролмасдан оиладаги яқинларнинг  руҳий мувозанатининг бузилиши ҳолатларини барчамиз кўрдик, кўряпмиз. 

Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида инсон қадри, адолат ва ҳақиқат туради. Янги Ўзбекистон бунёдкорлигида маънавий юксалиш ва илм-маърифатга суянган жамиятни шакллантириш асосий мақсад ҳисобланади. Аммо, афсуски, айрим қатламларда ортиқча дабдаба, кўз-кўз қилиш, маънавий бўшлиқни моддий кўрсаткичлар билан тўлдиришга интилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Янги Ўзбекистон – юксак маънавиятли, интизомли ва оқил инсонлар жамияти бўлиши керак. Бу борада ҳар бир фуқаронинг шахсий ўрни бор. Аммо сўнгги йилларда айримлар орасида кучайиб бораётган дабдабабозлик иллати миллий тараққиётимизга жиддий халақит бериши мумкин. Жамиятда қадриятлар эмас, кўз-кўз қилиш урфга айланган экан, у ерда барқарор тараққиёт ва маънавий юксалиш ҳақида гапириш мушкул бўлади.

Яқин йилларда жамиятимизда моддий неъматларни, бойлик ва мол-дунё кўламини намойиш қилиш, яъни дабдабабозлик руҳидаги ҳаёт тарзи тобора урфга айланиб бораётгани кўзга ташланмоқда. Бундай иллат нафақат шахсий, балки кенг ижтимоий оқибатларга ҳам сабаб бўлмоқда. Қурилиши тугалланмаган уйлар, ортиқча сарф-харажатли тўйлар, “маросимлар”, бундан ташқари, эҳтиёждан ортиқча либос ва буюмларнинг сони ошиб бормоқда. Бу кўзга кўринар-кўринмас ҳолда жамиятда психологик босим, сунъий ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқаряпти.

Кўз-кўз қилиш ортидаги иқтисодий зўриқиш

Ортиқча тўйлар, маросимлар, керагидан ортиқча харажатлар одамларни иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволга солиб қўймоқда. Бу ҳолат кўплаб оилаларнинг қарзга ботиши, имкониятлари чекланган ёшларнинг руҳий тушкунликка тушишига сабаб бўлмоқда. Натижада, меҳнат ва ақл эмас, кўзбўямачилик ва дабдабали ҳаётга интилиш "муваффақият" сифатида қабул қилинаётгани жиддий хатардир.

Дабдабабозлик, аввало, аҳолининг иқтисодий жиҳатдан зўриқишига сабаб бўлади. Масалан, бир тўй учун 50-100 миллион сўм сарфлаётган оила, кўпинча бу маблағни кредит ҳисобига амалга оширади. Бу эса йиллар давомида унинг иқтисодий эркинлигини чеклаб қўяди. Яъни, инсонларни нафақат замонавий технология, билим ва меҳнат орқали юксалишига, балки сунъий равишда “ном чиқариш”га ундайдиган механизмлар шакллана бошлайди.

Ижтимоий тенгсизлик ва маънавий мувозанатнинг бузилиши

Бу иллатнинг энг хавфли томони – у жамиятда сунъий ижтимоий тенгсизлик ҳиссини кучайтиради. Қўшниси тўрт қаватли уй қурган бўлса, у ҳам қурмоқчи, ёш йигит машинани эмас, унинг брендини кўзламоқда, қизлар эса билим ва қобилият эмас, тўйдаги сарпога қараб танланмоқда. Бу – миллий қадриятларимизга мутлақо зид ҳолат.

Барчамизга маълум ҳақиқат: одатда тўйлардаги дабдабалар кўпроқ “кимдир кўрсин”, “овоза бўлсин” мақсадида амалга оширилади. Бу эса инсонийлик, маърифат ва оддийлик тамойилларига зид. Баъзи ҳолларда, тўйдан кўра фото-видео материаллар, ижтимоий тармоқдаги кўришлар   кўпроқ аҳамият касб этади. Ахборот асрининг “кўрсатиш” вируси инсонларни шунчаки ҳақиқатни эмас, кўз-кўз қилишни истайдиган шахсларга айлантирмоқда. Тармоқдаги ёлғон унаштирувлар, дабдабалик акс этган учрашув онларини кўрган аудиториянинг кўп қисми эса айнан унинг ҳаётида ҳам шундай бўлишини исташи ва бу ашаддий истакнинг кучайиши ички имкониятлар, шароитни ҳисобга олмаган ҳолда қарз кўтаришга олиб келади.

Жамиятдаги “ким тўйни яхшироқ қилди?” деган ўзаро рақобат руҳи нафақат шўхликни, балки маданият ва маънавиятни ҳам тубдан ўзгартираётгани бор ҳақиқат.  Бу ҳолат нафақат ёшлар, балки бутун жамият учун оғир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аллақачон келтириб чиқарган. 

Оила қуришнинг бошидаёқ катта қарзга ботиш ёшларнинг  руҳий ҳолатига салбий таъсир қилади. Иқтисодий босим остидаги эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқиши, турли низолар вужудга келиши мумкин. Айниқса, ишсизлик ёки барқарор даромад манбасига эга бўлмаган ёшлар учун бундай харажатлар оғир юкка айланади.

Дабдабабозликнинг энг хавфли томони – у ёшларда нотўғри қадриятларни шакллантириши. Кимда қанча пули кўп, у шунча “муваффақиятли”, ким қиммат машинада юради, у “инсон сифатида юксак” деган фикрлар пайдо бўлади. Бу эса меҳнат ва билимни эмас, балки кўз-кўз қилишни тарғиб қилади. Натижада, маънавий қашшоқлашув ва кўзбўямачилик авж олади. Жамият “манманлик” ва “ҳасад” тўдасига айланиб, ҳақиқий тараққиётдан узоқлашади.

Нега бу иллатга қарши курашиш керак?

Президентимиз таъкидлаганидек, “Янги Ўзбекистонда ҳар бир ислоҳот, ҳар бир қадам аввало инсон учун, унинг эртаси учун хизмат қилиши шарт.” Ана шу ислоҳотларнинг самараси халқ онгида ўзгариш бўлса, ҳар бир инсоннинг маънавияти жамиятда илғор куч бўлиши шарт.

Шу нуқтаи назардан Маҳалла ва жамоатчилик аъзолари дабдабабозликка қарши тарғибот ишларини кучайтириши бугунги ижтимоий ҳаётимизнинг энг долзарб масаласига айланиши зарур. Тўй маросимларини муайян даражада стандартлаштириш, қонун орқали ортиқча дабдабаларга чек қўйиш фойдали бўлади. Айрим ҳудудларда амалга оширилаётган “камсонли тўйлар” ташаббусини кенг ёйиш керак.

Жамоатчилик назорати – Маҳаллий кенгашлар, жамоат ташкилотлари ва фаол фуқаролар томонидан тўй маросимларида оддийликни тарғиб қилиш, маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиш зарур. Давлат ва жамоат ташкилотлари бу масалада фаол позицияда бўлиб маҳаллий кенгашлар, маҳалла фаоллари ва диний арбоблар ортиқча дабдабани нафақат танқид қилиши, балки унинг оқибатлари ҳақида халқ билан очиқ мулоқот олиб борса мақсадга мувофиқ бўлади. 

Медиа тарғиботи – ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали камтарлик, маънавият, меҳнатсеварликни тарғиб қилувчи намуналарни кўпроқ ёритиш лозим. Телевидение унда намойиш этилаётган сериаллар, кўрсатувларда  интернет нашрлари ва блогерлар бу масалани ёритишда ёрқин намуналарни тарғиб қилиши, дабдабабозлик эмас, маънавият ва ақл-идрок устуворлигини намоён этиши шарт.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда оддий ва ибратли тўйлар ҳақида репортажлар, мақолалар, интервьюлар тайёрлаш – ёшлар учун руҳий куч ва намуна бўлади.

  Мактаб ва олий таълим даргоҳларида болалар ва ёшларга  фақат илм ва меҳнат тарбиясини, инсон умри, саломатлиги муҳим эканлиги, дабдабаю ортиқча маросимларга эмас, инсоннинг муваффақиятли келажаги учун сармояни сарфлаши, касб ҳунар, илм ўрганишга йўналтирилган сармоя самараларини уқтириш керак.  Таълим муассасаларида болалар ва ёшларга тўғри ҳаётий йўлни англатадиган, жамиятга фойдали инсон бўлишни уқтирадиган махсус маърифий дастурлар жорий қилиниши зарур.

Хулоса ўрнида

Дабдабабозлик – моддий имкониятдан эмас, инсон маънавий  оламининг инқирозидан  келиб чиқади. Жамиятда ҳақиқий барқарорлик, фаровонлик ва маънавий юксалиш бўлиши учун дабдабабозлик эмас, тўғри қадриятлар ва меҳнатга асосланган ҳаёт тарзи энг олий мезонга айланиши керак. Вақт келди – жамият ўз келажагини қўлга олиши, сунъий хаёллардан воз кечиб, ҳақиқий тараққиёт сари интилиши даркор.

Тўй – шодлик ва янги ҳаётга қадам қўйиш маросими. Уни ўз табиий ва маънавий моҳиятида сақлаш, ортиқча зийнат ва дабдабалардан воз кечиш – ҳар бир ёшнинг ҳам, жамиятнинг ҳам манфаатига хизмат қилади. Ёшларга дабдаба эмас, самимий муҳит, хайрли дуо ва бардавом муҳаббат керак. Шу боис, “ёшларга дабдаба керак эмас” шиори ҳаётий ва долзарб даъват сифатида кенг тарқалиши лозим.

Дабдабабозлик – бу шунчаки шахсий танлов эмас, у жамиятнинг маънавий таназзулига, инсонлар ўртасида исрофгарчилик ва сунъий муваффақият таърифларига олиб келадиган иллатдир. Янги Ўзбекистоннинг бунёдкори бўлишни истаган ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида масъулиятли, камтар ва теран фикрли бўлиши шарт. Чунки ҳақиқий тараққиёт тантанаси – оддийлик ва маънавиятда мужассам.

Маҳфуза Юлдашева,

сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларга дабдаба эмас, келажак керак...