Ер юзасида топилган Марснинг йирик бўлаги чоршанба куни аукционга қўйилади. Ўта ноёб, сайёрамизга тегишли бўлмаган бу унсур 4 миллион долларгача сотилиши мумкинлиги тахмин қилиняпти.

Хориж оммавий ахборот воситалари хабар беришича, "Sotheby's" аукцион уйи метеоритга 1,6 миллион доллар дастлабки нарх қўйди. Маълумотга кўра, заминимизда топилган Марснинг аввалги энг катта қисмидан тахминан 70 марта каттароқ бу модда Ерга 225 миллион километр йўл босиб келган ва Саҳрои Кабирга қулаган. Метеорит овловчи топилмани 2023 йил ноябрь ойида Нигерда топган.

Марс бўлаги Ерда ажабланарли даражада кам учраркан. Ҳозир сайёрамизда 77 000 дан кўп тан олинган метеорит мавжуд. Шундан фақат умумий оғирлиги 375 кг келадиган 400 тасигина Марсга тегишли.

"Sotheby's" вакили айтишича, топилган буюмнинг оғирлиги 24,67 килограмм. Бу ҳозир Марснинг Ерда аниқланган барча унсурлари 6,5 фоизини ташкил қилади.

Мутахассислар фикрича, метеорит юзасидаги чуқурчалар жинс атмосферадан ҳаракатланиши пайти ишқаланиш натижасида ҳосил бўлган.

"Sotheby's Natural History" сотуви доирасида ўтадиган навбатдаги "Ким ошди савдоси"да метеоритлар, шунингдек бошқа минераллар ва қазилма буюмлари ҳам мавжуд.

Г.Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нью-Йоркда Марснинг Ердаги улкан қисми ким ошди савдосига қўйилди