Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда келтирилди.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш нуқтаи назаридан самарадорлиги оширилади.
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликларнинг иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатлари янада кенгайтирилади.
Фармон талабларини инобатга олган ҳолда Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат-тузилмалари ҳам қайта кўриб чиқилади ва мақбуллаштирилади.
ЎзА