Франциянинг Париж шаҳрида якунланган “Paris World Games” турнирида муваффақиятга эришган 18 ёшли гандболчи қизларимиз ортидан Италиянинг Терамо шаҳрида ўтган “52th Interamnia World Cup” турнирида гандболчи йигитларимиз ҳам ғалаба байроғини баланд кўтарди.
1973 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур нуфузли турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази гандболчилари “52th Interamnia World Cup” турнирининг олтин медалларига эга чиқди.

Тўртта қитъанинг 28 та давлатидан 9 ёшдан 21 ёшгача бўлган 120 та қизлар ва ўғил болалар жамоалари иштирокида ташкил этилган “52th Interamnia World Cup” мусобақасининг U-18 тоифаси ўғил болалар биринчилигида қатнашган гандболчиларимиз 10 та ўйинда майдонга тушиб, барчасида ғалабага эришди.

Ҳамюртларимиз гуруҳ босқичида Литванинг “Garliava” жамоасини 31:17, “Fot Венгриянинг Kezisuli” гандболчиларини 33:21 ҳисобида мағлуб этди.
Шунингдек, “Pallamano Vasto” (Италия, 40:26), “Cauz H.” (Франция, 31:19), “Main Nidda” (Германия, 29:13), “Anemasse H.” (Франция, 38:22), TV 1893 “Neuhausen” (Германия, 30:22), “Juno H. Aventure” (Франция, 31:32) жамоаларидан устун келди.


Ярим финалда TV 1893 “Neuhausen”ни доғда қолдирган гандболчи йигитларимиз финалда Франциянинг“Juno Handball Aventure” жамоасини 26:24 ҳисобида таслим этиб, ўзбек гандболи тарихининг янги саҳифасини очди.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА