Тошкент шаҳрида Ўзбекистон кимё технологиялари маркази бош режасини тақдим этиш ва муҳокама қилишга бағишланган очиқ эшитув бўлиб ўтди.

Ушбу ташаббус Корея Республикаси халқаро ҳамкорлик агентлиги – KOICA, Корея кимё технологиялари тадқиқот институти ва “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган муҳим лойиҳа ҳисобланади.

Тадбирда Ўзбекистон давлат ташкилотлари вакиллари, академик доира ва саноат етакчилари иштирок этди. Улар лойиҳанинг стратегик концепцияси, техник асослари ва амалга оширишга оид “йўл харитаси” бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

– Ушбу ташаббус стратегик тафаккур, халқаро ҳамкорлик ва инновацияларни бирлаштирган ҳолда Ўзбекистон кимё саноатининг тубдан янгиланиши, кучли илмий-тадқиқот экотизимини яратишга хизмат қилади, – деди KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ўринбосари Парк Сеонгмин хоним.

Корея кимё технологиялари тадқиқот институти вице-президенти доктор Чои Ёунгмин эса Кореянинг жаҳон даражасидаги кимё илмий-тадқиқот муассасаларини яратишдаги муваффақиятли тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллаш имкониятини алоҳида қайд этди.

– Тадқиқот институтимиз ушбу бош режага техник экспертиза ва стратегик йўналиш бераётганидан фахрланади, – деди доктор Чои Ёунгмин. – Биз ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонни МДҲ минтақасида кимё тадқиқотлари ва технологиялари бўйича етакчи давлатлардан бирига айлантиришига ишонамиз.

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Акбар Қурбонов ушбу лойиҳа саноатнинг рақобатбардошлиги ва барқарорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

– Кимё технологиялар маркази инновацияларни илгари суради, маҳаллий кадрларни ривожлантиради ҳамда илғор ва экологик хавфсиз технологияларни жорий этади. Бу – миллий устувор йўналиш ва биргаликдаги муваффақиятдир, – деди у.  

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Корея: кимё технологияларини ривожлантириш йўлида стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда