Шу кунларда мамлакатимиз спортчилари жорий йилнинг 16-27 июль кунлари Германиянинг Рейн-Рур шаҳрида ўтадиган XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишга ҳозирланмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақада юртимиз спортчилари камондан отиш, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, сувга сакраш, дзюдо, бадиий гимнастика, эшкак эшиш, сузиш, стол тенниси, таэквондо WТ ва теннис бўйича иштирок этиши белгиланган.

Куни кеча ёзги Универсиада ўйинларида қатнашадиган дзюдочилар таркиби тасдиқланди.

Унга кўра, Абдукарим Тангриев, Улуғбек Азизов, Азиз Тошматов мураббийлигидаги 12 нафар дзюдочимиз Германия татамиларида кечадиган баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб боради.

Таркибга ёш ва иқтидорли дзюдочилар Анваржон Иброҳимов, Мардон Равшанов, Нодирбек Мавлонбердиев, Нурбек Муртазоев, Муҳаммадсодиқ Содиқов, Исломбек Равшанқулов, Лазиза Ҳайдарова, Сўғдиёна Рафкатова, Шукуржон Аминова, Ширинжон Юлдошева, Маржона Кўчимова ва Ирисхон Қурбонбоева жалб этилган.

Худди шунингдек, XXXII ёзги Универсиада ўйинларида қатнашадиган юртимиз енгил атлетикачилари таркиби ҳам эълон қилинди.

Ушбу комплекс мусобақада енгил атлетикачиларимиздан Жонбиби Ҳукмова, Шарифа Давронова, Ўғилой Норбоева, Нодир Норбоев, Иброҳим Маҳкамов ўз омадларини синовдан ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йили Хитойнинг Ченду шаҳрида ўтган XXXI ёзги Универсиада ўйинларида мамлакатимиз спортчилари 8 та кумуш, 6 та бронза медални қўлга киритиб, 119 та давлат орасида 36-ўринни эгаллаганди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
XXXII Универсиада ўйинларида қатнашадиган енгил атлетика ва дзюдочиларимиз таркиби маълум