Аввалига июнь ойига мўлжалланган ва кейин қолдирилган Яқин Шарқ бўйича юқори даражадаги халқаро конференция БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида 28-30 июль кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Бош Ассамблея 79-сессияси раиси расмий вакили Шэрон Бирч маълум қилди.
ТАСС ёзишича, тадбир Исроил - Эрон зиддият туфайли қолдирилган.
17-20 июнь кунлари Саудия Арабистони ва Франция Исроил-Фаластин можаросига икки давлат тамойили асосида ечим топиш бўйича глобал саъй-ҳаракат масаласини илгари суриш мақсадида анжуман ташкил қилиши керак эди. 13 июнь куни Исроил ва Эрон ўртасида қуролли тўқнашув бошлангач, Президент Эммануэль Макрон тадбир муддати “логистика ва хавфсизлик муаммоси” туфайли ортга сурилишини айтганди.