Ислоҳот одимлари

Юртимиз ҳудудларида саноатни жадал ривожлантириш, корхоналар муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш орқали мавжуд қувватлардан оқилона фойдаланиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва саноат тармоқлари билан ишлаш самарадорлигини янада оширишга кенг имкониятлар яратилган.

Бу мавжуд саноат салоҳиятини сақлаб қолган ҳолда ишлаб чиқаришнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ижобий таъсирини кучайтириш, такрор ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштиришдаги имкониятларни кенгайтириш йўлида муҳим асос ҳисобланади. Иқтисодиётни модернизациялаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва диверсификациялаш инновацион тараққиёт босқичида долзарб аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августда эълон қилинган «Ҳудудларда саноат салоҳиятини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори саноат корхоналари билан ишлашнинг «республика – вилоят – туман» тамойили асосида «вертикал тизим»ини яратиб берди.  

Маълумки, жаҳон мамлакатларида иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатида саноат корхоналари бошқаруви амалиётига инновацион лойиҳаларни жорий этиш орқали янги истеъмол қийматларини яратиш, саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш самарадорлигини, молиявий барқарорлигини таъминлаш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг глобал рақобатбардошлиги ва инновацион ривожланиш индекси кўрсаткичларини оширишга устуворлик қаратилиб келинмоқда.

Шу маънода ҳукуматимиз томонидан 2030 йилга бориб Глобал инновацион индекс халқаро рейтинги кўрсаткичлари тизимида жаҳоннинг етакчи 50 та мамлакатлари қаторига киришига эришиш бўйича узоқ муддатли стратегик вазифаси белгиланган.

Бугунги кунда тизимни тўлиқ ва самарали ишлатиш мақсадида ҳудудлар 270 дан зиёд салоҳиятли кадрлар билан тўлдирилиб, ишлар тизимли йўлга қўйилди. Республика бўйича рўйхатдан ўтган жами 112 мингта саноат корхоналари тўлиқ хатловдан ўтказилди. Натижасида эса республика даражасидаги 400 дан ортиқ, туман ва вилоят даражасидаги 4 мингдан зиёд муаммолар ҳал қилинди.

Жумладан, электр/газ таъминоти, кредит ажратиш/муддатини узайтириш, солиқ, омбордаги маҳсулоти сотишга кўмаклашиш, рухсатнома/лицензия ва бошқа шу каби муаммолар ҳал қилинди.

Таъкидлаш жоизки, жаҳон миқёсида иқтисодий, молиявий, экологик хавф-хатарларнинг глобал миқёсда авж олиб бориши натижасида бозор иқтисодиёти шаклланаётган ва ривожланаётган мамлакатларда қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, босқичма-босқич юқори технологик, рақобатбардош товарларни ишлаб чиқариш, экспорт қилишга эҳтиёж туғилмоқда.

Юртимизда ўтган давр мобайнида фаолият кўрсатмаётган минглаб саноат корхоналарининг жуда кўплаби фаолияти қайта йўлга қўйилиб, маълум суммадаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати тикланди. Ушбу корхоналар фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида 7 мингта иш ўринлари очилди. Шу билан биргаликда «ноль» ҳисобот топширган 2 мингдан зиёд корхона фаолияти тикланиб, ишлаб чиқаришга жалб этилди.

Юқоридаги натижаларни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, саноат корхоналари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари юртимизда илғор йўлга қўйилган. Пировардида, имкониятларни тўғри баҳолаб, меҳнат қилган шахс жамиятга ва юрт тараққиётига дахлдор бўлиб бораверади.

Қувончбек Мустафоев,  

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги  

департамент директори ўринбосари.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудларда саноат корхоналари билан ишлаш тизими жадаллашди