Франциянинг Париж шаҳрида бир неча кун давом этган “Paris World Games” турнирида мамлакатимиз гандболчилари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Кеча Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси Париждаги “Пьер Де Кубертен” номидаги стадионда Франциянинг “Dole-Choussin” жамоаси билан финал баҳсида ғолиблик учун беллашди.

2008-2009 йилларда туғилган маҳоратли гандболчи қизлардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси мазкур нуфузли мусобақада илк бор қатнашганига қарамай, “Dole-Choussin” жамоасини 29:11 ҳисобида мағлуб этди ва ҳақли равишда U-18 ёш тоифасида “Paris World Games” ғолибига айланди.
Айтиш лозим, истеъдодли гандболчиларимиз Париж турнирида ғолиблик йўлида Бразилия терма жамоасини 32:14, Франциянинг “Dole-Choussin” жамоасини биринчи баҳсда 22:8, “Volenсeiennes Handball”ни 24:17, “Pays De Lesneven Handball”ни 18:9 ҳисобида доғда қолдирди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА