Фарғона давлат университетида “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндорлари – ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси кичик сержант, университет талабаси Жамшидбек Сотволдиев, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, университет битирувчиси Қобилжон Шерматов билан учрашув бўлиб ўтди.
Университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов давлат мукофоти соҳибларини самимий табриклади. Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибор барча соҳаларда билимли, салоҳиятли ва юртимизга садоқатли ёшларни кашф этишда муҳим омилга айланаётганини таъкидлади.


Тадбирда университет фахрийлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирок этди. Шунингдек, университет ташаббуси билан “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида қўшимча тадбир ўтказилди. Фарғона шаҳрининг “Жўйдам”, “Совурбулоқ”, “Маданият” ҳамда “Баркамол” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари иштирокида, инглиз тили ва адабиёти факультети ҳамда Ахборот технологиялари маркази (ATM) ҳамкорлигида “Киберспорт” мусобақаси ўтказилди.
Мазкур тадбирлар ёшларни маънан қўллаб-қувватлаш, уларда ватанпарварлик, интилиш ва ижтимоий фаолликни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Нилуфар Бозорова, ЎзА