Муносабат

Бир неча кун аввал Урганч шаҳрида юз берган кўнгилсиз ҳолат ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди. Вояга етмаган 15-16 ёшли қизлар кўп қаватли уй томидан ўзларини ташлаб, ҳалок бўлди.

Аслида ушбу ҳолат жамиятимиз учун фавқулодда фожиадир. Икки навниҳолнинг катта ҳаётга кириб келмай туриб нобуд бўлиши ҳар биримизнинг олдимизга қатор саволлар қўяди. Хабарлардан ойдинланишича, қизлар ўз жонига қасд қилган. Бино эса ҳали тўлиқ битмай, хавфсизлик талабларига тўла жавоб бермай туриб, фойдаланишга топширилган…

Икки қизнинг руҳий ҳолати шу даражага етгунига қадар наҳот ҳеч ким эътибор қаратмади? Маҳалла тизимида ишлаётган хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси уларнинг муаммолари билан қизиққанмиди? Албатта, фожианинг келиб чиқиши сабаблари, бунга айбдор бўлганлар аниқланади. Аммо ушбу воқеа атрофида кечаётган турли-гап сўзлар кишини ўйга толдиради.

Жамиятимизда сўнгги вақтларда виртуал хайпга берилиш, обуначи тўплашга зўр бериш, лайкбозлик каби иллатлар тобора авж олаётгани, афсуски, аччиқ ҳақиқат. Юқоридаги ҳолатда ҳам масаланинг асосий моҳияти қолиб, турли тахминлар билан нобуд бўлган қизлар шаънини таҳқирлаш кўзга ташланмоқда. Ҳар ким ўзи билганича масалани бўрттириб, обуначиларига тақдим этаётгани, аммо ҳеч ким марҳумалар кимнингдир 15-16 йил умид билан катта қилган фарзанди бўлганини ўйламаслиги энг оғриқли жиҳат, бизнингча.  

Билдирилаётган салбий фикрлар, аввало, билиб-билмай уларнинг руҳига қилинган туҳмат бўлса, иккинчи томондан ота-онаси, яқинларининг мусибатини икки карра оширишдир. Ахир, қачондан бери бировлар бошига тушган кулфатдан фойдаланадиган бўлдик?  

Масаланинг яна бир жиҳати бор. Афсуски, фожиа юз берди. Ижтимоий тармоқларда воқеа жараёнининг видеолавҳаларигача тарқалиб улгурди. Орадан кунлар ўтмоқда. Аммо маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ҳанузгача асослантирилган, расмий муносабат билдирилмади.  

Ахборотлашган жамиятнинг қонунияти шундай. Ҳаққоний ахборот берилмас экан, бўшлиқни, албатта, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, фейк хабарлар тўлдиради. Ижтимоий тармоқларда дилни хира қиладиган мулоҳазалар тўлиб-тошаётганининг сабабларидан бири ҳам шу.  

Шундай вазиятларда биринчи манба сифатида масъул ваколатли органларнинг ахборот хизматлари томонидан тезкор муносабат берилиши ниҳоятда муҳим.

Бу, аввало, жамоатчилик орасида нотўғри ахборот тарқалишининг олдини олади. Иккинчидан, кимнингдир шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқлари бузилишидан ҳимоя қилади ҳамда жамиятда адолат тамойилларини таъминлашга хизмат қилади.

Робахон Маҳмудова,

“Адолат” СДП раиси

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ХАЙП” ВА ҲАҚИҚАТ: Мусибатдан манфаат изламайлик