Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов олий таълим муассасаларини муваффақиятли якунлаган, фаоллиги ва ташаббускорлиги билан бошқа тенгдошларига ўрнак бўлган ёш мутахассислар билан учрашди.

Очиқ мулоқотда вилоят раҳбари мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг орзу-истакларини, ғоя ва ташаббусларини амалга ошириш юзасидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида атрофлича сўз юритди. Ёш мутахассисларга, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги йигит-қизларга яратилаётган шароитлар ҳақида фикр алмашди.

– Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга таянч бўлиш – ҳар бир раҳбарнинг муҳим вазифасига айланди, – деди Улуғбек Қосимов. – Мен ҳам, барча раҳбарлар ҳам сизларга ёрдамчи, яқин маслаҳатчи бўламиз. Замонавий олий ўқув даргоҳларида эгаллаган касбингизни улуғлаб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий юксалтиришга ўз ҳиссангизни қўшишингизга ишонамиз.

Мулоқотда ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, уларни амалга ошириш, битирувчиларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди. Билдирилган таклифлар асосида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Жорий йил Сурхондарё вилоятида 15 минг 700 дан ортиқ йигит-қиз олий таълим муассасаларини тугатиб, мустақил ҳаётга йўлланма олди. Учрашувда ҳоким ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилот, корхоналар раҳбарларига битирувчи ёшлар бириктирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким битирувчи-ёшлар билан мулоқот қилди