Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар тарихий, географик ва маданий жиҳатдан узвий боғлиқ. Хусусан, сўнгги йилларда республикамиз ташқи сиёсатида ушбу қўшни давлат билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Бу муносабатлар нафақат икки томонлама манфаатни кўзлайди, балки бутун Марказий Осиёдаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга ҳам хизмат қилади, дейиш мумкин.
Бугун мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон элчиси Абдул Ғаффор Теравийни қабул қилди.
– Ўзбекистон Афғонистоннинг барқарор ривожланишни доимо қўллаб-қувватлайди, – деди Б.Саидов. – ушбу давлатни минтақавий ва глобал таъминот занжирига интеграция қилиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу нуқтаи назардан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва фаол шерикликни илгари суриш минтақамиз умумий фаровонлигига хизмат қилиши шубҳасиз.
ЎзА