АҚШда Фаластинни қўллаб-қувватловчи талабалар ҳаракатининг етакчиси Маҳмуд Халил президент Дональд Трамп маъмуриятини судга берди. Халил иммиграция агентлари томонидан ҳибсга олингани ва ушлаб турилгани сабабли 20 миллион долларлик даъво аризаси киритган. У АҚШда доимий яшовчи резидент бўлиб, америкалик аёлга уйланган ва АҚШда туғилган ўғли бор. У март ойида ҳибсга олингач, маъмурий назорат остида сақланган.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия армияси кунига мингта дрон учиришга тайёрланаётганини айтди. Бу ҳақда у Римдаги Украинани тиклаш бўйича конференцияда маълум қилди. Зеленскийнинг айтишича, Россиянинг асосий мақсади — узоқ давом этувчи ҳаво тревогалари орқали Украина жамиятида ваҳима ва беқарорлик уйғотишдир. Бироқ Украина бу таҳдидларга қарши самарали воситаларга эга ва ҳужумларга муносиб жавоб қайтаради.

Исроил Эроннинг уран қазиб олиш фаолияти АҚШ зарбалари натижасида зарар кўрганини, аммо у бутунлай йўқ қилинмаганини таъкидламоқда. Яҳудий мамлакат вакили Эроннинг “ҳар қадами кузатув остида эканини” маълум қилди. Агар уран қазиб олиш ишлари қайта бошланса, Исроил янги зарбалар беришдан қайтмайди, деди яҳудий давлати расмийси.

Эрон армияси 23 июнь куни АҚШнинг Қатардаги базасига ракеталар учирган эди, ҳужум оқибатида объектга зарар етгани маълум бўлди. Сунъий йўлдош тасвирларида Ал Удейд авиабазасига зарар етганини кўриш мумкин. Бу эса Қатар ва АҚШнинг ҳеч қандай зарар етказилмагани ҳақидаги даъволарига зид келади. Ҳужум оқибатида базадаги сунъий йўлдош алоқа антеннаси йўқ қилинган. Яқин атрофдаги ангарда ҳам талафот аломатлари кузатилган. 

Россия 2024 йил августидан бошлаб ҳибсга олинганларни урушга жўнатгани учун полиция ходимларига мукофот пули тўлаб келмоқда. Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган ҳар бир ушланганлар учун полициячиларга — участка нозирлари, тезкор ходимлар ва терговчиларга пул берилган. Жиноятда гумонланганларнинг қарийб 12 фоизи суд ва терговга қадар урушга кетмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия бўйича “муҳим баёнот” беришини маълум қилди. У бу ҳақда NBC News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. Трампнинг сўзларига кўра, унинг “Россиядан ҳафсаласи пир бўлган”.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/StfWNmSdV1o" title="XALQARO DAYJEST" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро дайжест (+видео)