Баҳрайн Қироллигида Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан ушбу мамлакатда ҳам аккредитациядан ўтган мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган “Ўзбекистон –Баҳрайн” халқаро туризм форуми муваффақиятли ўтказилди.

Муҳим аҳамиятга эга тадбир республикамизнинг туризм салоҳиятини Форс кўрфази давлатларида тарғиб қилиш ва туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун самарали майдончага айланди.

Анжуманда вазирлик, идоралар, сайёҳлик ва авиа компаниялар, савдо-саноат палаталари, шунингдек икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев, Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги элчиси (қароргоҳи Ар-Риёд шаҳрида) Нодиржон Турғунов, Баҳрайн туризм вазири Фотима Жаъфар Ал-Сайрафий тажриба алмашиш ва қўшма туризм ташаббусларини амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.

“Ўзбекистон – Ипак йўли марвариди” номли тақдимотда тарихий-маданий мерос, сайёҳлик манзиллари, шунингдек зиёрат, тиббиёт, гастрономик ва экологик туризм йўналишлардаги янги имкониятлар тақдим этилди.

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Жаҳон мероси инфратузилмаси ҳамда объектларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбирнинг яна бир муҳим қисми – икки мамлакат туризм бизнеси вакиллари учрашувида янги тўғридан-тўғри алоқалар йўлга қўйилди, Баҳрайн туроператорлари ва ОАВ вакиллари учун зарур маълумот ва ахборот бериш мақсадида турли тадбирлар ташкил этиш имконияти муҳокама қилинди.

Манама меҳмонлари ва аҳолиси учун Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни акс эттирувчи “Янги Ўзбекистон” фотокўргазмаси ташкил этилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси Баҳрайнда бўлиб ўтган форумда иштирок этди