Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёда тинчлик, хавфсизлик ва мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Глобал мулоқот учун очиқ майдон яратади, низоларни бартараф этиб, гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, турли агентликлар фаолияти ва дастурлар орқали қашшоқлик, иқлим ўзгариши, инсон ҳуқуқи каби долзарб масалаларни ҳал қилишга кўмаклашади. Бир сўз билан айтганда, барқарор ва адолатли дунё яратишга интилади.

Мазкур халқаро ташкилотнинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида ҳаққонийроқ тасаввурга эга бўлиш мақсадида ЎзА мухбири БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Сабине Маҳлга бир неча савол билан мурожаат қилди.

Суҳбат чоғида, айниқса, халқаро даражадаги ҳамкорликнинг ҳал қилувчи роли, Ўзбекистоннинг ташкилотдаги мавқеи, ёшлар ўртасида сиёсий қарашни шакллантириш муҳимлиги каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Сабине хоним замонавий муаммолар, жумладан иқлим ўзгариши, иқтисодий тенгсизлик ва минтақавий низоларни ҳал қилиш учун глобал шериклик жуда зарурлигига урғу берди. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги сиёсий фаоллиги ҳамда Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга содиқлигини юқори баҳолади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/nxpTdVKQNv4?si=_chzNWrBTHLCrQyj" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сабине Маҳл: Ўзбекистон – БМТнинг кучли ҳамкори