“Тижоратлашган даво” синдроми

Инсон соғлиғи – энг олий қадрият. Давлатлар бу соҳада миллиардлаб маблағ сарфлаб, тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бутун дунёда, жумладан, юртимизда ҳам шундай бир мураккаб муаммо борки, у шифокор ва бемор ўртасидаги ишончни емирмоқда. Бу – тиббиёт ходимлари ва фармацевтика компаниялари ўртасидаги яширин келишувлар, яъни “тижоратлашган даво” синдромидир.

Тасаввур қилинг, шифокор беморга зарур дори воситасини эмас, балки у билан “ҳамкорлик” қилувчи компаниянинг маҳсулотини тавсия қилади. Бу дори ўша ҳолат учун энг яхши танлов бўлмаслиги, ёки арзонроқ, самаралироқ альтернативаси мавжуд бўлиши мумкин. Аммо шифокор – “кўрсатма” бўйича иш тутади.

Бундай ҳолатларда шифокор тиббиёт ходими эмас, балки фармацевтика компаниясининг яширин “агенти”га айланади. Беморнинг ишончи, молиявий ҳолати, саломатлиги эса “иккинчи даражали” масала бўлиб қолади.

Бундай келишувлар турли шаклларда юз беради:

“Кэшбэк” схемаси: шифокор тавсия қилган ҳар бир дори учун белгиланган фоизда моддий мукофот олади.

“Семинар ва тренинглар” ниқоби: компания шифокорни хорижга ёки ички сафарларга таклиф қилади, аммо аслида бу реклама кампаниясидир.

Ташқи таъсир: баъзи хусусий клиникаларда фармацевтика компаниялари билан шартномалар тузилади ва шифокорларга айнан шу брендларни ёзиш “тавсия этилади”. Бундай ҳолатлар нафақат тиббиёт ахлоқ қоидаларига зид, балки беморлар ҳуқуқининг ҳам жиддий бузилишидир.

Юқоридаги каби ҳолатлар сабаб бемор моддий зарар кўради – керагидан ортиқ ёки юқори нархдаги дори-дармонлар тавсия қилинади. Бу кам таъминланган оилалар учун катта молиявий юк бўлади. Қолаверса, кераксиз, ёки ҳатто нотўғри дорилардан фойдаланиш бемор ҳолатини яхшилаш ўрнига оғирлаштириши мумкин. Бу эса беморлар шифокор сўзига ишонмай қўйишига олиб келади, натижада ўзини-ўзи даволаш, альтернатив шифобахш усулларга мурожаат қилиш ҳолатлари кўпаяди.

Бу каби салбий ҳолатларни юзага келтираётган омиллар сифатида соҳа устидан самарали жамоатчилик ва институционал назорат механизмлари етарлича ишламаслигини айтиш мумкин. Шифокор ва дори ишлаб чиқарувчи ўртасидаги муносабатлар шаффоф эмас. Айрим ҳолатларда шифокорларнинг ойлик маоши даромад олишнинг бошқа йўлларини излашга ундайди.

Шу боис, давлат назоратини кучайтириб, дори-дармон тавсия қилишда шубҳали ҳолатлар бўйича мустақил назорат тузилмаларини яратиш ва жамоатчилик мониторингини кенгайтириш энг муҳим ечимлардан бири саналади. Қолаверса, электрон рецепт тизимини жорий этиш зарур. Бу шифокор қайси дори воситаларини қанча марта ёзганини аниқ кўрсатади ва назоратни осонлаштиради. Фармацевтика компаниялари фаолиятини шаффофлаштириш орқали улар қайси тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик қилаётгани ва қандай дастурлар орқали буларнинг барчасини назорат қилиш мумкин бўлади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, “Адолат” СДПнинг 2024-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида ҳам бу борада бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилган. Жумладан, партия фармацевтика ва тиббиёт ходимлари орасидаги яширин келишув ва ноқонуний мулоқот, фармацевтларнинг тиббиёт муассасаларига ғаразли ҳомийлигини тўлиқ тақиқлаш, бу каби ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгилаш ташаббусини илгари сурган.

Шу билан бирга, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг аҳолига арзон ва қулай бўлишини таъминлаш мақсадида дориларнинг ягона электрон базасини шакллантириш ва мамлакат бўйлаб яхлит электрон тизимни жорий қилиш, дори нархлари сунъий оширилиши олдини олиш мақсадида қатор таклифлар билдирилган. Хорижий тажриба асосида дори воситаларининг ҳаракатланиш занжирини кузатиш технологиясидан фойдаланишни йўлга қўйиш, дорихоналарда рецептсиз сотиладиган дори воситалари рўйхатини қисқартириш ҳамда дорихоналар сонини мақбуллаштириш шулар жумласидан.

Хулоса қилиб айтганда, инсон саломатлиги – бу фақат шахсий эмас, балки миллий бойлик ҳисобланади. Агар тиббиёт тизимида шифокор ўз вазифасини ҳалол бажармасдан, фармацевтик манфаатлар ичида йўқолса, бу ишонч емирилишига, аҳоли соғлиғига таҳдид пайдо бўлишига олиб келади. 

Шу боис, шифокор ва фармацевтика компаниялари ўртасидаги муносабатлар шаффоф, қонуний ва жавобгарликка асосланган тизимга айлантирилиши шарт. Жамоатчилик назорати, электрон рецептлар, дори нархлари ва ҳаракати устидан мониторинг, шунингдек, парламент ва сиёсий партиялар назоратининг кучайтирилиши инсон саломатлигини ҳимоя қилиш йўлидаги энг самарали ечимлар саналади.

Мавлуда АДҲАМЖОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 

Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика ва тиббиёт ходимлари орасидаги яширин келишув учун жиноий жавобгарлик белгилаш лозим