Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби ва филиалларига ҳамда Aбу Aли Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари ташкил этиляпти.

Мамлакатимизда таълим соҳаси ривожи йўлидаги ислоҳотлар ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ва иштиёқининг тобора ортишида, таълимдаги рақобат муҳитининг кучайишида, соҳаларни юқори малакали кадрлар билан таъминлашда асосий омил бўлмоқда.  

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, таянч ихтисослаштирилган мактабларга жами 62  минг 497 та ариза келиб тушган. Бир ўринга 38 нафар талабгор тўғри келмоқда. Хусусан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабига 55 минг 154 та, Абу Aли Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабига 4 минг 250 та, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабига 3 минг 93 та ҳужжат келиб тушган.

Н.Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таянч ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда