Дональд Трамп 1 августдан бошлаб Канада товарларига 35 фоизлик бож жорий этилишини даъво қилди, деб ёзган BBC.

Бош вазир Марк Карни мазкур баёнотга муносабат билдириб, Канада ҳукумати ўз ишчилари ва корхоналарини ҳимоя қилишда давом этишини айтди.

Ушбу мамлакатнинг баъзи маҳсулотларига 25 фоизлик умумий бож аллақачон жорий қилинган. Масалан, глобал пўлат, алюминий ва автоуловга нисбатан тариф ҳам жиддий қийинчиликларга сабаб бўлган.

Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотнинг қарийб тўртдан уч қисмини Қўшма Штатларга сотадиган Канада автомобиль ишлаб чиқариш маркази ва асосий металл етказиб берувчи сифатида ҳам муайян тармоқларда жиддий зарар кўриши тайин.

– Агар Канада биз билан Фентанил оқимини тўхтатиш учун ишласа, эҳтимол ушбу хатга тузатиш киритиш масаласини кўриб чиқамиз, – деган Трамп. – Муносабатга қараб, тариф юқорига ёки пастга қараб ўзгартирилиши мумкин.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Канадага 35 фоиз солиқ солмоқчи