Хабар берилганидек, 2025-2026-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари жорий йил 14 июлдан 23 июлга (10 кун) қадар бўлиб ўтади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тест синовлари куни шахсни тасдиқловчи паспорт (ID-карта)нинг асли мажбурий равишда тақдим этилиши шарт. Акс ҳолда абитуриентга тест синовига киришга рухсат берилмайди.

2025 йил 1 июлдан бошлаб my.gov.uz (https://my.gov.uz/) орқали паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакллари расман тан олинади. Бироқ, бу тест синовларига тааллуқли эмас. Абитуриент ID-карта ёки биометрик паспорт ҳамда абитуриент рухсатномасини кўрсатади.  

Шунингдек, тест синови ҳудудига мобил телефон ва бошқа рақамли қурилмаларни олиб кириш қатъиян тақиқланган.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахсни тасдиқловчи паспорт (ID-карта) тақдим этмаган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди