Илон Маскнинг сунъий идрокка асосланган Grok чат-боти Эрдоғанни ҳақорат қилгани учун Туркияда блоклаб қўйилди. Мазкур қарор чат-бот президент Режеп Таййип Эрдоған, Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк ва диний қадриятларни ҳақоратловчи жавоблар бераётгани маълум бўлганидан сўнг қабул қилинган.

Анқара прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан тергов бошланганини маълум қилди. Reuters'нинг таъкидлашича, бу Туркияда сунъий интеллект томонидан яратилган контентга қўйилган илк тақиқ ҳисобланади. Аввалроқ Илон Маск Grok чат-ботининг ишлаши "сезиларли даражада такомиллаштирилгани" ҳақида айтган эди. Янгиланиш эълон қилинганидан сўнг, нафақат Туркия, балки бошқа мамлакатлардаги фойдаланувчилар ҳам Grok тизимининг ғалати хатти-ҳаракатларини пайқанини билдиришган. Grok чат-боти одамларга ҳақоратли сўзлар ёзиш, Адольф Гитлерни мақташ, антисемит иборалардан фойдаланиш каби ҳолатларни намоён қила бошлади.Бундан ташқари, Grok саволнинг ифодаланишига қараб, гоҳ Украинани қўллаб-қувватласа, гоҳ Россиянинг кенг кўламли босқини тарафдорларини ёқлаб чиққан. хАi компанияси Grok'нинг сўнгги жавобларидан хабардор эканлигини билдириб, номақбул маълумотларни ўчириш бўйича фаол иш олиб бораётганини маълум қилди. 

Сунъий интеллектнинг бугунги тараққиёти – бу ҳали бошланиши. Бу кичкинтойнинг илк қадамларига ўхшайди – бир томондан ҳайратли, бошқа томондан эса ташвишли. Чунки биз нима яратганимизни ҳали тўлиқ тушуниб улгурмадик. Аммо бир нарса аниқ – келажак аллақачон бошланган ва сунъий онг биз билан бирга яшамоқда. Сунъий интеллект сиз фойдаланаётган интернет тармоғига кириб кўраётган нарсаларингизни бошқара олади. У сизга энг ёқадиган нарсаларни чиқариб берса, баъзан ҳатто сиз ёқтирмаган бирор машҳур шахс ҳақида ёлғон маълумотларни тақдим қилиши мумкин. Ундан нимадир сўрасангиз у сизга ўзида мавжуд энг мақбул жавобни беради, лекин уларда ҳақиқат тушунчаси мавжуд эмас. Агар у саволнинг жавобини билмаса оддийгина ёлғон тўқиб қўя қолади. 

Аксарият инсон программистлар террористик ва шу каби инсон ҳаётига хавф соладиган ишлар учун ҳаракатланиш дастурини тузишни рад этади. Аммо, нима вазифа берганингизда уни бажарувчи ёрдамчингиз бўлсачи? Бундай қуролли ҳужумларни уюштириш ва ташкил этиш жуда осон бўлиб қолади. Айнан бу ҳам мутахассислар ўйлаб кўриши лозим бўлган долзарб мавзудир. 

Ҳаттоки, Британияда сунъий интеллектнинг инсонларга таҳдид қилгани рўйхатга олинган. У қўрқилиши ва чеклаб қўйилиши лозим бўлган хавф эмас. Шунчаки уни инсон бошқарувидан чиқариб юбормаслик керак. Лекин, нима бўлган ва замон қандай ривожланган тақдирда ҳам унга “онги” бор мавжудот деган қарашда бўлманг. Ҳозир унинг қандай имкониятлари бўлса, буларнинг бари инсон томонидан дастурланган. Шундай экан, ҳар қандай сунъий интеллектга боғланиб қолмаслик ва у томонидан тақдим этилган маълумотларга ишонмаслик ўз қўлимизда. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/DkdtPj5eSJg?si=8GmrkQRJYBRH-4mp" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илон Маскнинг Grok чат-боти Туркияда блоклаб қўйилди (+видео)