_

Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, 

маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт.

Тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий мерос давлат томонидан муҳофаза қилинади”.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 61-модда.

Интернетда бир видеолавҳага кўзим тушди. Лавҳада қайнота билан келин ишқий муносабатга киришган. Бу жуда ҳам хавфли, ниҳоятда оғир, ўта жирканч эпизод. 

Бу фильмни кўрган ўғилларда ўз отасига нисбатан шубҳа уйғониб, оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Айниқса, ҳамма қайноталар ҳам шундай ишни қиладими, деган фикр кўп ўғилларнинг хаёлидан ўтмасдан қолмайди. Миллионлаб қайноталар шу лавҳа туфайли ўз оиласида хижолат билан яшайди.

Интернет тармоқларида кўпчилик ватандошлар қолдирган фикрларни ҳам ўқидим. Менга таскин бергани юртдошларимиз фильм ижодкорларига нисбатан кучли нафратда эканидир.

Қайнота-келин... Ҳа, сўнгги пайтларда ўзбек халқи – улуғ халқ маънавиятига бузуқликни сингдираётган, айниқса, қайнота ва келиннинг, ота ва қизнинг инсонга хос бўлмаган сохта сиймосини яратиб, ишқий суҳбатлар қаҳрамонига айлантираётган уятсиз, шармандали, беҳаё видеоматериаллар кўпайиб бораётгани сир эмас. 

Қайнота-келин, ота-қиз ёки бошқа қариндошлик ришталари остидаги инсонлар ўртасида иснодли муҳаббатни тасвирлайдиган катта-кичик фильмлар ота билан ўғил, она билан қиз ўртасига шубҳа соладиган, оилалар нуфузига салбий таъсир қиладиган энг оғир ва жирканчли воситагина бўлиб қолмай, жамиятда маънавий таназзулни ҳам кучайтиради, ёшлар онгини-ю қалбини бузиб, уларда катталар ҳақида фақат шубҳа, ёмон фикрлар қолдиради. Тасаввур қилинг, мазмун-моҳияти ҳаёсиз муносабатлар, оилавий жанжаллар ва қарама қаршиликлардан иборат бўлган бундай фильмларни кўрган бошқа халқлар орасида ўзбек миллатига нисбатан қандай фикрлар уйғониши мумкин?

Бу каби, уятсиз, халқимиз одоб-ахлоқига зид бўлган сценарийлар асосида яратилган кинолар, жамиятни маънавий инқирозга етаклайди. Шундай экан, бундай қўштирноқ ичидаги санъат асарларини нафақат ёш авлод тарбиясига, балки умуммиллий маънавиятга жиддий таҳдид, деб қараш керак.

Улар ўзига хос “драматургия” сифатида тақдим этилиб, миллионлаб ёшлар, айниқса, ўсмирлар онгини заҳарлаб, маърифат ўрнига фаҳшни, муқаддас маънавият ўрнига бузуқликни сингдиришга хизмат қилмаяптими?

Бу видеофильмлар сценарийсида айрим ҳолларда ўғил уйда бўлмаган пайтда қайнота келин билан “ҳиссиёт”га берилади, ёки аёлидан ранжиган ота қизининг бағридан “паноҳ” излаб, ором топади. Бундай ахлоқий меъёрларга зид воқеаларни санъат асари деб баҳолаш ва намойиш этиш, менимча, маънавий қашшоқликдир.

Ваҳоланки, санъат инсон қалбига таъсир этадиган кучли восита экан, унинг зарари фақат бир кунлик эмас, балки бутун авлоднинг онгида из қолдиради. Ҳар бир санъат асарида масъулият биринчи даражали мажбурият бўлмоғи лозим. Чунончи, санъат – ахлоқий юксакликни ва жавобгарликни талаб қилади. 

Биз фақат янги технологиялар билан қуролланадиган эмас, балки юксак маънавият ва ахлоқ асосида ривожланадиган жамият қураяпмиз. Бунинг учун эса миллий қадриятлар, оилавий муқаддаслик ва маърифат тарғиботи кино, сериал, ижтимоий медиа каби оммавий платформаларда биринчи ўринда туриши керак. Миллат маънавиятининг биринчи душмани – ахлоқий инқироз. Уни кино ва сериаллар орқали тарғиб қилиш эса шунчаки беҳаёлик эмас, жамиятга қарши қасддан қилинган тажовуздир.

Халқимиз томонидан давлатчилигимиз ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихий тажрибасига, шунингдек, жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросига таяниб қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси талабларини эсдан чиқардикми? 

Қани, энди айрим киночиларимизнинг ва бу соҳага масъул давлат органларининг халқ маънавий меросини авайлаб асрашдаги масъулияти? Қани, инсоний қадриятларга муносабат? Қани, ёш авлод олдидаги масъулият? Қани, қонунларга итоаткорлик ва ҳурмат?

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, кенг жамоатчиликнинг фикрига таянган ҳолда бу каби ижтимоий хавфли қилмишлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш зарур.

Шу мақсадда, ахлоқсизликни тарғиб қилувчи, шунингдек, халқ маданияти ва миллий маънавиятига зид маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш каби ижтимоий хавфли қилмишлар учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини янги 189/3-модда билан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини 130/2-модда билан тўлдириб, жазо чоралари белгилашни таклиф этаман.

Зеро, миллий экран – миллат кўзгуси. Унда умуминсоний ахлоқ меъёрларига зид мавзуларни ёритиш – ижод эмас, уятсизлик, беҳаёлик. Бизнинг санъатимиз фақат поклик, маърифат ва қадриятларга асосланган, миллатимизнинг шаънини улуғлайдиган, обрўсини кўтарадиган, буюк аждодларимиз сиймосини, халқимиз ютуқларини, мамлакатимиз тараққиётини намойиш этадиган фильмлар яратиш учун хизмат қилсин. Ўшанда биз шу Ватан олдидаги фарзандлик бурчимизни садоқат билан бажарган бўламиз.

Абдукамол РАҲМОНОВ,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллат маънавиятига хавф солувчи ленталар